. ZAMON маданий-маърифий сайти - Главная страница
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Четверг, 09.05.2024, 00:42
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Просмотров: 1184 | Добавил: agent007 | Дата: 19.08.2014 | Комментарии (0)

НОВЕЛЛАЛАР

БИР ОҒИЗ ГАП

Карим билан Салим - ён қўшни. Бир куни улар бирга ўйнашаётган эди, Каримни онаси чақириб қолди.

- Ҳой, Каримжон! Менга озгина ёрдам берсанг-чи. Ўриклар пишиб тўкиляпти. қоқи қилиш керак. Салимга қўшилма. Уни тергаб йўлга соладигани йўқ. (Салимнинг отаси бундан бир-икки йил бурун вафот этган эди). Унга ўйин бўлса бас. 

Онаси Каримни уйга бошлаб кириб кетди. Шу пайтда Каромат опа кўчага чиқиб қолди. "Тергайдиган одами йўқ" дегани онага тарсакидай тегди. Бу хотинни боплаб сўкмоқчи ҳам бўлди, аммо ўзини босди. Унгача Салим онасининг ёнига келди. Унинг мурғғак қалбида қандайдир ғғашлик пайдо бўлган эди. Отасиз болалар билан бирга ўйнаш мумкин эмас экан-да. Нега? Бу саволларга жавоб тополмас эди у.

Каромат опанинг кўзи ёшланди. Салим онасига жовдиради.

... Читать дальше »

Просмотров: 1143 | Добавил: agent007 | Дата: 19.08.2014 | Комментарии (0)

     ҲАР БИР ИШДА МУҲИМИ СИФАТ      

Вилоят  ҳокимининг биринчи ўринбосари Берик Оспанов иш сафари билан Тўлебий туманига келди.
Биринчи иншоот—Кўксаек қишлоғидаги ўрта мактаб  қурилиши ва мана шу аҳоли пунктига ўтказилаётган сув ва газ қувурлари тортаётган мардикор ташкилотларнинг иши билан танишди.Қурилиш раҳбарларига иншоотдаги камчиликларни бартараф қилиш ва қурилиш сифатини яхшилаш бўйича кўрсатмаслар берди.
   Шунингдек ҳоким ўринбосари Кўксаек қишлоқ округига қарашли Қозоғистон овулида  мол бўрдоқилаш  билан шуғулланадиган  «Абылай» деҳқон хўжалигида бўлиб, давлат тарафидан баҳоли қудрат ёрдам берилажагини етказди. Жанакуш овулида О.Абдраимовнинг  олма боғида бўлган  Б.Оспанов & ... Читать дальше »

Просмотров: 827 | Добавил: agent007 | Дата: 19.08.2014 | Комментарии (0)

                              Тўлебий 

          ТУМАНИ ҲОКИМИ ҲИСОБОТ БЕРДИ

Тўлебий туманининг ҳокими Ауелхан Тургумбеков туман маслаҳатининг 33-сессиясида қатнашиб, депутатлар олдида 2013 йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

... Читать дальше »

Просмотров: 909 | Добавил: agent007 | Дата: 19.07.2014 | Комментарии (0)

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
Ўрдакнинг қақ-қақлаши нима-
гадир акс-садо бермайди. Бу-
нинг сабабини, ҳатто, олимлар
ҳам айта олишмайди.
116 йил умр кўриш ҳар икки
миллион кишидан бир нафа-
ригагина насиб этади.
Индиана штатидаги универси-
тетнинг кутубхонаси ҳар йили
ярим миллиметр чўкмоқда.
Муҳандислар бу бинони
ойиҳалаштираётганларида
китобларнинг оғирлигини эъ-
тиборга олишмаган. Китоблар
кўпайгани сари бино чўкиб
бормоқда.
Зажигалка гугуртдан аввалроқ
ихтиро қилинган.
Дунё океани суви таркибида
инсоният тарихида топил-
гандан ҳам кўпроқ тиллалар
сақланиб келинмоқда.
Лабини тўқ қизил рангга
бўяшни хуш кўрувчи аёллар
бошқаларга қараганда кўпроқ
кулишади.
«Гиннес» пивоси кўпиги чўкиш
хусусиятига эга. Лекин қолган
барча пиво навларида кўпи ... Читать дальше »

Просмотров: 6411 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

«Бир чимдим туз бир хум асални
бузади” деганларидек, миллати-
мизнинг баъзи ёшлари ўзлигини
унутиб қўйишяпти. Интернет де-
гани рақобат (баҳслар) бозори эма-
ски, қизлар йигитларни, йигитлар
қизларни беадаб сўзлар билан ҳақорат
қилса! Яна улар бир миллатнинг фарзанд-
лари бўлса! Ахборотлар макони бўлмиш
интернет фойдали томони билан эмас,
аксинча «бемаъни тарафдан ёшларни ўз
домига тобора кучлироқ тортиб бормоқда.
Албатта, ўша ёшлар маънавиятини
заҳарлайдиган манбалар ҳам инсон қўли
билан яратилган. Телефон орқали улана-
диган қисқа рақамли «Танишувлар майдо-
ни” (чат) ҳақидаги фикрларимни ҳам жоиз
деб билдим. Мен ҳам ушбу рақамларни
териб, дўстлар орттириш мақсадида ўша
хизматга уландим. У ерга кирдим-у, ёшлар
нима мақсадда у ерга кирганларини ту-
шунолмай қолдим. У ерга кирганларнинг
мақсади дўстлашиш эмас, бир-бири билан ... Читать дальше »

Просмотров: 5164 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

Касбим юзасидан ҳар куни интернетдаги хабар-
лар оқими билан танишиб чиқаман. Тунов куни
ижтимоий сайтлардан бирида тарқатилган бир
хабар эътиборимни тортди. Охиригача ўқиб
чиқдиму бутун вужудимда чумоли ўрмалагандай
бўлди. Хабарда бир неча халқларнинг қай дара-
жада «муҳаббатли экани»ни аниқлаш борасида
сўровнома ўтказилгани, унинг натижаларига
кўра, Қозоғистон энг охирги ўринлардан бирида
туриши эълон қилинган эди...
Хабарни ўқиб, тўғриси, бировларнинг ётоғини
ҳисоб-китоб қилиш, бу ҳақда бутун дунёга жар солиш
қанчалик ўринли бўлишига ҳеч тушунолмадим. Зеро,
бизнинг турмуш тутумимиз муҳаббатни кўча-кўйда
овоза қилиб юришни эмас, ҳамиша қалбнинг энг му-
носиб жойида авайлаб-асрашни, бошқалардан қўриб-
ҳимоялаб яшашни, зарур пайтда пинҳона сақлашни
тақозо этади.
Бизда муҳаббат «Ватан», «она», «оила» каби
сўзлар билан ёнма-ё ... Читать дальше »

Просмотров: 3177 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

Бизлар учрашамиз
(Сўнгги мактуб)
Мен ёлғондунёга силкидим этак,
Билдим, бу дунёнинг доим бири кам.
Куйинма, марварид ёшларингни арт,
Бизлар учрашамиз ҳали, азизам.
Майитим лаҳаддан майсага дўниб
Муздай сағанага ўрмалаган дам —
Сен келсанг наҳорий шудрингга чўмиб,
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Тўлин ой кўксингга солса ғулулар,
Қучса хотиралар аталмиш алам,
Ёноғинг куйдирса иссиқ туйғулар —
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Дарпарда қимирлаб, таниш титроқ сас
Қайгадир чорласа сени дамо-дам,
Дераза қошига келсанг бир нафас —
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Кимда не эътиқод — охир ижобат,
Менинг мазҳабимга қайишсанг сен ҳам,
Чин дунёда васл бўлғай иноят,
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Мангулик олдда, бу умринг аслида
Фазода бир ёниб ўчган митти шам.
... Читать дальше »

Просмотров: 14246 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТДАН
ТУҒИЛАДИ
Бир ривоятни эшитгандирсиз:
кексайиб қолган отасини чўлнинг
ўртасидаги якка дарахт соясида
қолдириб кетаётган ўғлига қараб
қария кулиб қўяди. Бу кулгининг
маъносини тушунмаган ўғил
сўраганида, бир вақтлар қария
ҳам отасини худди мана шу да-
рахт тагида ташлаб кетганлиги-
ни айтади. Омон-омон замонлар
ўтиб, кун келдики ўзининг ҳам
бошига худди шу қисмат тушга-
нидан кулаётганди у.
Бу ривоятнинг замиридаги
ҳақиқат нечоғлик аён бўлса-
да, баъзида ён-атрофимизда
руй бераётган ана шундай
аччиқ ҳақиқатларни ҳам қабул
қилишга мажбур бўлиб қоламиз.
Муқаддас динимизнинг асоси-
да ҳам бу ҳақда такрор ва та-
крор айтилганига қарамасдан
ота-онани эъзозлаш, кексалар-
ни ҳурмат қилиш сингари юксак
фазилатлардан бебаҳра бўлган
баъзи инсонларнинг ҳамон ора-
мизда борлиги бизни ташвишга
солади.
... Читать дальше »

Просмотров: 3391 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

МУҲАББАТ  МАЛАЙЛАРИ 

   Сиз қачонлардир  ўлгудек уриб,  калтаклайиб, «пўла»  қилиб ташланган  соҳибжамол,  ёшгина, гўзал  аёлнинг ўз  кушандаси устидан  ҳеч бир шикоят  қилмасдан, ҳаттоки  уни ҳимоялаб,  чеҳрасига  гуноҳкорона  табассум билан  қараганини  кўрганмисиз?  Ишонаман,  кўрмагансиз!
Бу аслида моҳиятан «Душманингни сев, уни дуо қил!» деган ҳикматли гапга ўхшаб кетмайдими?
Гап шу ҳақда.
Беморлар қабулида ўтирганимда менга биркитилган ҳудудда нохуш кўнгилсизлик юз бериб, бир аёлни эри ўласи қилиб калтаклаганини айтишди. Зеро, қабулимниям тўхтатиб, ҳозироқ боришим зарур экан.
Бордим.
... Читать дальше »

Просмотров: 3194 | Добавил: agent007 | Дата: 01.07.2014 | Комментарии (0)

Просмотров: 5295 | Добавил: agent007 | Дата: 05.06.2014 | Комментарии (0)

АБУЛФАЙЗ БАРОТОВДАН ҲАЁТИЙ ҲИКОЯТЛАР

Просмотров: 890 | Добавил: agent007 | Дата: 05.06.2014 | Комментарии (0)

СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ? ГЎШТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЙИРИК ҚОРАМОЛ

Просмотров: 2757 | Добавил: agent007 | Дата: 05.06.2014 | Комментарии (0)

                     АНА ХОЛОС!

Кўз олдингизга келтиринг, агар 30 йил олдин манави гапларни айтганингизда, сизни албатта жиннига чиқаришарди:


— Мен тоғда бўламан, телефон қиларсан...


— Бир соатдан бери гапираяпсан, қўлим оғриб кетди..


— Билмасдан “Темир хотин”ни ўчириб юборибман.


— Почтамга киролмаяпман


— Ҳозир сенга ёзиб юбордим, олдингми?


— Расмингни почтамга ташлаб юбор. Дарров кўрай.


— Телефонимни ишхонада қолдириб келибман.


— Гапингни яхши эшитмадим. Антенна йўқолиб кетаяпти.


— Номеримга уч минг ташлаб юбор, илтимос.


— Ҳаммаси қанча бўлади? Шундоқ телефонингда кўпайтириб кўр.


— Папкага бошқа ном бер.


— Ўчиб қолаяпсан,. Зарядка қилиб ол...


(Да ... Читать дальше »

Просмотров: 832 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Саломига яраша


Бектемир акани биласиз-а? Йўқ, дейсизми?! Унда зукко бола ҳақидаги анави латифани-чи? Ҳа ана, биларкансиз. Бўлмаса, бир бошидан гапириб берай. Аслида бу воқеа Бектемир аканинг ҳаётида бўлиб ўтганди. Ўзим гувоҳи бўлганман. Бектемир ака азалдан шўх одам. Болаларнинг жиғига тегиш энг яхши кўрган амали. Айниқса, қўлида китоб тутган болани кўрса савол бериб уни "мот" қилишни ёқтиради. Индамай келади-да, ё қулоғидан тортади, ё бир туртиб кутилмаган савол беради.

Хуллас, теша тегмаган савол билан болани қизартиради-да, “ана кўрдингми, сен ўқиган китоблар бўлмайди, мана биз ўқиганмиз китобнинг зўрини" деб, қаҳ,-қаҳ отиб кулади. Одатда у исмини билса ҳам "хўш Кимжон, бир саволга жавоб бер-чи..." деб |гап бошлайди. Турган гап, "Кимжон" кимлигини англаб олгунча боши қотади.

Ўша куни ҳам шундай бўлди. Бектемир ака бекатда автобус кутиб ўтирганди. Қараса, бир бола келиб бекатдаги ўриндиққа ўтирди-да, йўлга бир ... Читать дальше »

Просмотров: 1078 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (2)

Абдулла АКБАРОВ: «ҚИЗИҚЧИЛИК – ДАРД»


– Абдулла ака, cтолингизда турган улуғ адиб Нодар Думбадзенинг «Абадият қонуни» китобини кўриб, бир-икки савол туғилди. Сизга оғирлик қилмаса...

– Операциялар ўтди – оғирлик ортда қолди...

– «Одам лоақал умрида бир марта оғир дардни бошидан ўтказиши керак экан. Бу нарса унга босиб ўтган йўлларига хотиржам назар ташлаб, ҳаётига холисанилло баҳо бериш имкониятини туғдираркан. Шу маънода касалхона менга беқиёс ёрдам кўрсатди...» деб ёзади адиб.

Анчадан буён касаллик билан олишиб, Думбадзенинг юқоридаги гаплари хаёлингиздан ўтмадими?

– Ёзувчи ҳақ. Атрофингизда ўғилларингиз, қариндош-уруғларингиз, дўсту биродарларингиз турса ҳам касаллик билан сиз барибир яккама-якка қоларкансиз. Одам бутун ҳаётини ипидан-игнасигача ўйлаб оларкан, мушоҳада қиларкан. «Қаерда хато қилдим? Ҳалол яшадимми? Бировни беҳуда ранжитмадимми?» деган ... Читать дальше »

Просмотров: 1527 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Шукуржон ИСЛОМОВ

ЮМОРИСТИК ҲИКОЯЛАР

Асар кимники?

Илгари билими бор илм қилган бўлса, ҳозир шароити бор илмий иш қиляпти, деб ҳисоблайди кўпчилик.

Ҳақиқатан, ҳамёнингиз қаппайган бўлса, ҳар қанақа асарни бир зумда ёзиб берадиганлар сероб.

Лекин мен битта одамни учратганман – уни ҳақиқий китоб титиб, тиришиб ўқиб асар ёзган деб қўрқмай айта оламан. Мана тасаввур қилинг, бирор соҳада бирор нарса ёзмоқчи бўлсангиз, мавзу номини шарт интернетга киритасиз – бир дунё китоб тақдим қилади. Айниқса табиий фан соҳа олимларига қулай бу. Инсофи борлари сал-пал уёқ-буёғини ўзгартириб ёзади. Бир олим ёзган диссертациянинг тескарисини ёзиб яна биттаси олим бўлиб кетибди. Адиб Абдулла Қаҳҳор айтгандек “бўрининг тишига сера кислотасининг таъсири”ю , “бақанинг асаб системаси” бўйича ҳам анча-мунча билимлар тўпланиб қолди.

Лекин у одамни кўпчилик танимайди. Билганлар уни Тахтахўжаев дейишади, аслида Тўхтахўжаев бўлса к ... Читать дальше »

Просмотров: 1396 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Нусрат Раҳмат. Омадсизлик (ҳикоя)

Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон - тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.
Шуларни ҳисобга олиб, жағалвойликларни тоғ ҳам, шаҳар ҳам боқади, дейишга асосимиз бор. Шўролар даврида қишлоқ гоҳида ўрмон хўжалигига, гоҳида колхоз ҳисобига ўтиб турган бўлса ҳамки, тирикчилик тарзи қўшнилардан фарқ қилмаган ҳолда, ички бир қонуният асосида кечди. Бу йиллар давомида қишлоқ ёнбағирликдан, анча пастга тушди, уй ва ҳовлилар сатҳи кенгайди, томлар шиферланди, хуллас, цивилизация деган «меҳмон» дарвозаларни таққиллатмай қолмади-ки, буларни санаб ўтириш ортиқчадир.
Қишлоқ аҳлини узоқ йиллар давомида тоғ боққан - молларини ёнбағирлар ... Читать дальше »

Просмотров: 1211 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Гул бир ён, чаман бир ён. Тўра Сулаймон

ФАХРИЯ

Ассалом, она юрт, тонглар ўлкаси,

Таъриф-тавсифингни йўқ ниҳояси.

Сенга бағишланур муқаддас қўшиқ

Бу—ўзбек элининг ўз мадҳияси.

Кўҳна ота юртим, қадим Туроним,

Ўз бешик, ўз тилим, шавкатим, шаъним.

Етти иқлим ичра тенги топилмас —

Тупроқлари олтин Ўзбекистоним. ... Читать дальше »

Просмотров: 2623 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

    ИСТИҒФОРИ ДИЛ

                 Ҳурматли "Zamon” газетасининг таҳририяти! 

Бу хатни сизга йўллашдан мақсад, ҳозирги ёшларга озлаб ўгит - насиҳат берсангизлар. Бўлган воқеани гапириб берай, хулоса чиқаринг, ... Читать дальше »

Просмотров: 831 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

Просмотров: 826 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

Просмотров: 886 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

Хитой табиблари нима дейди?

Просмотров: 848 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

                      Аёллар ўқимаса ҳам бўлади
                   Мақола эркаклар жинсий қувватини ошириш ҳақида
Просмотров: 1489 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

Яқинда Россия киноҳужжатчилари "Текинхўрлар" ("Паразиты") деган ҳужжатли илмий-оммабоп фильм яратишди. Ушбу материал ана шу фильм ва интернет маълумотлари асосида тайёрланди.Биз микроблар оламида яшаймиз: улар ичимизда, барча аъзоларимизда, ичакларда, ҳатто қон томирларимизда бор. Микроб ва вирусларнинг фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бўлади. Агар фойдалиси йўқотиб юборилса, зарарлилари шунақанги тез кўпаядики, тезда тана ҳеч қандай касалликка қарши кураша олмайдиган ҳолга келади ва энг оддий хасталик ҳам танани осонгина енгади. "Зарарлилари" эса инсон танасига турли йўллар билан кириб олиб, у ерда яшаб қоладиган, танага кирган озуқа моддаларга "шериклик" қиладиган текинхўр қу ... Читать дальше »

Просмотров: 917 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

                     ИНСОН ҚАЛБИ  

Яратган эгамнинг карами кенг. Эзгу ният қилган бандасининг йўлини равон қилади, хайрли, савобли ишлар учун кенг йўл очиб беради. Аслида, ҳаммамизга баробар тарз ... Читать дальше »

Просмотров: 1220 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

Шогирд устоз кўрмаса...

  •   
Эстрада қўшиқчилигига бир назар... Мустақиллик йилларида янги ёш истеъдодларн ... Читать дальше »
Просмотров: 1106 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

Австралияда "Ўзбек миллий мактаби” очилди

Австралиянинг Аделаида шаҳрида ўзбек муҳожирлари "Ўзбек миллий мактаб”и ташкил қилишди.

Просмотров: 857 | Добавил: agent007 | Дата: 21.05.2014 | Комментарии (0)

        Эзгу ва муштарак мақсад йўлида

Президентимиз Нурсултан Назарбаев томонидан эзгулик йўлида амалга оширилган ишларни холис ва ҳаққоний таҳлил қилиш, қўлга киритилган муваффақиятлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликларни танқидий нуқтаи назардан ўрганиш, бу борада мақсадли режалар тузиб, келгуси йил учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаш яхши анъанага айланган.Элбошининг жорий йилдаги “Қозоғистон йўли-2050:ягона мақсад,ягона манфаат,ягона келажак” деб номланган мактуби ҳам шулар жумласидан.

Президент ўз Мактубида "Қ ... Читать дальше »

Просмотров: 873 | Добавил: agent007 | Дата: 19.08.2013 | Комментарии (0)

ВОДИЙЛАРНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА...

Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel and Tourism Council — WTTC) эълон қилган янги ҳисоботда Қозоғистон туризм тармоғи тезкорлик билан ривожланаётган давлатлар рўйхатига киритилди.

Аввал хабар қилганимиздай,Тўлебий туманида туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз натижаларини бермоқда. Бугунги кунда туманда 20 дан зиё ... Читать дальше »

Просмотров: 1245 | Добавил: agent007 | Дата: 19.06.2013 | Комментарии (0)

       САМОГА СОЧИЛГАН ЮЛДУЗЛАР
   ёхуд ўзбекни дунёга танитган "Пахтакор"ни ёдга олиб

 

"Перший канал" Украина марказий телевидениесининг хабарига кўра   Днепропетровск вилоятидаги  Днепродзержинск шаҳрида куни кеча «Пахтакор-79» деб номланган  ёдгорлик мажмуаси очилди.
  11 август 1979 йил. Футбол ишқибозлари бу санани ҳеч қачон унутишмаса керак.Ўзбек футболининг қалбида аламли из қолдирган бу ғам бу йил 35 га қадам қўяди... Ҳаёт ўтавераркан...Йиллар чархпалак мисол айланаверади...Аммо ўзбек футбол мухлисларининг юрагидан бир парчани юлиб олиб кетган бу ғам йиллардан йилларга ўтиб яшайверади...
  Ахбор Имомхўжаев, Тўлаган Исҳоқов, Биродар Абдураимов каби ўша машъум фожеанинг тирик гувоҳи бўлганлар ... Читать дальше »

Просмотров: 547880 | Добавил: agent007 | Дата: 19.01.2013 | Комментарии (0)

                 ОДАМЛАР ОРАСИДА

            АКА ЕТКАЗГАН ЗАРБА...

- Ҳали уйланмаганман,- дея сўз бошлади таҳририятимизга ташриф буюрган йигит. Онам қариб қолганлар. Отам тўсатдан оламдан ўтдилар. Биз икки ўғилмиз. Акам билан муносабатимиз жудаям яхши эди. Бироқ... Акам уйланганларидан кейин иккимизнинг муросамиз унчалик келишмай қолди.

Акам хотинининг йўриғидан чиқмас, келинойим ҳам тилли-жағлигина экан. Бу эса менга ёқмасди.

Онам ҳам: "Майли, болам, қўй, шу келинойинг билан олишма. Аканг билан бахтли бўлса бўлгани", дея

менга насиҳат қиларди. Бир куни келинойимдан кийимимни ювиб беришин ... Читать дальше »

Просмотров: 23821 | Добавил: agent007 | Дата: 19.03.2009 | Комментарии (0)

Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz