. АНА ХОЛОС! - 4 Июня 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 01:57
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июнь » 4 » АНА ХОЛОС!
21:21
АНА ХОЛОС!

                     АНА ХОЛОС!

Кўз олдингизга келтиринг, агар 30 йил олдин манави гапларни айтганингизда, сизни албатта жиннига чиқаришарди:


— Мен тоғда бўламан, телефон қиларсан...


— Бир соатдан бери гапираяпсан, қўлим оғриб кетди..


— Билмасдан “Темир хотин”ни ўчириб юборибман.


— Почтамга киролмаяпман


— Ҳозир сенга ёзиб юбордим, олдингми?


— Расмингни почтамга ташлаб юбор. Дарров кўрай.


— Телефонимни ишхонада қолдириб келибман.


— Гапингни яхши эшитмадим. Антенна йўқолиб кетаяпти.


— Номеримга уч минг ташлаб юбор, илтимос.


— Ҳаммаси қанча бўлади? Шундоқ телефонингда кўпайтириб кўр.


— Папкага бошқа ном бер.


— Ўчиб қолаяпсан,. Зарядка қилиб ол...


(Давом эттиринг)

***


 


Футбол ўйини пайтида бир футболчи бурчакдан тўп тепишга шайланаётган эди. Шу пайт ҳакам ҳуштак чалиб уни чақирди ва ниманидир тушунтира бошлади. Футболчи ҳакамнинг гапларини эшитиб бўлгунча, кимдир ҳазил қилмоқчи бўлиб, коптокни худди шу думалоқликдаги ва кўринишдаги тошга алмаштириб қўйди. Футболчи чопиб келиб тўпни тепди ва ҳушидан кетди. Бир оздан сўнг ўзига келгач тепасида турган команда врачидан сўради.
- Оёғимга нима бўлди, ака?
- Оёғингизнинг бош бармоғи синган, иккита ёнидагиси мажақланган, оёқ суяги эзилиб кетган, пайи узилган...
- Наҳотки шунчалик аҳволим оғир?
- Сеники нима бўлибди оғайни. 10-рақамдаги ҳужумчини кўрсанг эди..
- Унга нима қилди?
- Боши билан гол урди-я!!!

***

– Бокс ажойиб спорт тури-да. Кунимга яраяпти, рўзғоримни тебратиб турибман.
– Қайси тоифада рингга тушасиз?
– Йўғ-е, мен тиш дўхтириман

***


 


- Алло, алло...
- Алё, ҳа, алло
- Ҳаммомми?
- Йўқ Акромман.
- Ҳаммомга қилаётувдим.
- а? алё, ҳа Акромман... ҳаммомдаман.


***


- Нега кайфиятинг йўқ?
- Дўхтирга борувдим. Энди ўйланиб турибман.
- Нега?
- Даволанмасам, касалликдан ўламан.
-Даволансангчи?
- унда аниқ очдан ўламан...


****


Режиссёр драматургга деди:
- Асарингизни ўқиб чиқдим. Уни саҳналаштира олмайман. Чунки мен ҳар қандай сўкинишга қаршиман.
- Пьесанинг бирор жойида сўкиниш йўқ-ку.
- Тўғри. Лекин залда роса сўкиниш бўлади-да.))))))


 

Просмотров: 834 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 4.3/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz