. УЙИНГИЗДАН ФАРИШТАЛАР ҚОЧМАСИН - 18 Июля 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 01:24
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июль » 18 » УЙИНГИЗДАН ФАРИШТАЛАР ҚОЧМАСИН
10:27
УЙИНГИЗДАН ФАРИШТАЛАР ҚОЧМАСИН

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТДАН
ТУҒИЛАДИ
Бир ривоятни эшитгандирсиз:
кексайиб қолган отасини чўлнинг
ўртасидаги якка дарахт соясида
қолдириб кетаётган ўғлига қараб
қария кулиб қўяди. Бу кулгининг
маъносини тушунмаган ўғил
сўраганида, бир вақтлар қария
ҳам отасини худди мана шу да-
рахт тагида ташлаб кетганлиги-
ни айтади. Омон-омон замонлар
ўтиб, кун келдики ўзининг ҳам
бошига худди шу қисмат тушга-
нидан кулаётганди у.
Бу ривоятнинг замиридаги
ҳақиқат нечоғлик аён бўлса-
да, баъзида ён-атрофимизда
руй бераётган ана шундай
аччиқ ҳақиқатларни ҳам қабул
қилишга мажбур бўлиб қоламиз.
Муқаддас динимизнинг асоси-
да ҳам бу ҳақда такрор ва та-
крор айтилганига қарамасдан
ота-онани эъзозлаш, кексалар-
ни ҳурмат қилиш сингари юксак
фазилатлардан бебаҳра бўлган
баъзи инсонларнинг ҳамон ора-
мизда борлиги бизни ташвишга
солади.
Республикамизда аҳолининг
ижтимоий ҳимояга муҳтож
бўлган қатламларини қўллаб-
қувватлаш, хусусан, ёлғиз кекса-
лар, пенсионер ва ногиронлар-
ни ижтимоий муҳофаза қилиш,
уларнинг турмуш даражаси ва
сифатини оширишга алоҳида эъ-
тибор қаратилади.
«БИР БОРА КЕЛИБ КЕТ,
БОЛАМ»
Тўғри, бизда ҳеч ким кўчада
қолмайди. Бошига бирон бир таш-
виш тушиб турган етти ёт бего-
нанинг ҳам олдидан бепарволик
билан ўтиб кетолмаймиз. Ана шун-
дай раҳмдиллик, меҳрибонлик,
кўнгли юмшоқлигимизни ўз қаричи
билан ўлчайдиган беоқибат
фарзандлар ҳам борки, керак
бўлса давлат боқиб олсин, деган
нотўғри қарашларни ўзига байроқ
қилиб, кексайиб қолган отасини,
онасини ҳатто мамнуният билан
ўзлари ташлаб кетишади. Йиллар
давомида боласининг бир бора
дийдорига зор бўлиб кутаётган
қарияларимиз учун биз бераёт-
ган меҳрнинг ўзигина етарли бўла
олармикин?
Давлатимиз сиёсатининг бош
мақсадларидан бири ҳам ижтимо-
ий соҳани қўллаб-қувватлашдир.
Бугун юртимизда қаровсиз қолган
якка-ёлғиз қариялар, айтиш мум-
кинки, «парилар” эъзоз топган
бир нечта масканлар фаолият
кўрсатмоқда.
ФАКТ:
Бугун юртимизда ўнлаб
«Қариялар уйи” ва бир нечта
уруш ва меҳнат фахрийлари пан-
сионатлари фаолият кўрсатади.
Уларда 1500 нафардан ортиқ
якка-ёлғиз қариялар, уруш ва
меҳнат фахрийлари тўлиқ дав-
лат таъминоти остида истиқомат
қилишмоқда.
НАВҚИРОНЛИК СИЗГА
ЯРАШАДИ
Гоҳида кўча-куйда соғлом
ҳаракатли, адл қоматли, юзла-
ридан нур ёғилиб турган нуро-
ний отахон-онахонларимизни
кўриб ҳавас қиламиз. Халқимиз
ана шундай ҳавасли, кези келса
керагидан-да ортиқ эъзозлай-
диган, меҳр-мурувватни жойига
қўядиган халқ бўлгани учун ҳам
осмонимиз тинч, қуёшимиз му-
саффодир, эҳтимол.
БИЛАСИЗМИ?
*** Пансионат – итальянча «пан-
сион” сўзидан олинган бўлиб
«дам олиш маскани” деган маъ-
нони билдиради.
*** Исроилда «катталар учун
боғча” ташкил қилинган. Уй ша-
роитида қараш учун имконияти
бўлмаган фарзандлар кексайиб
қолган ота-оналарини махсус
пансионатга эрталаб олиб ке-
либ, кечқурун олиб кетишаркан.
*** Инсон узоқ умр кўриши учун
«Геронтология” (узоқ умр кўриш
сирларини ўрганувчи фан)
га ва унинг бир нечта олтин
қоидаларига амал қилиб яшаши
керак.
АТРОФИМДА МЕҲРИ ДАРЁ
ИНСОНЛАР...
Қариялар уйида яшаётган
қарияларимизнинг айримла-
ри билан суҳбатда бўлдик.
Шу ўринда, бу билан баъзи
Уйингизни фаришталар тарк этмасин...
Ёхуд «катталар учун боғча” нега керак?
Инсон борки, ўзидан ҳамиша яхши ном қолдириш учун яшайди.
Бу боқий тамойил одамзоднинг куч-қувватга тўлган ёшлик дав-
рида ҳам, кексайган чоғида ҳам уни тарк этмайди. Шундай экан,
бугун юртимизнинг ҳар жабҳасида эришаётган ютуқларимизда
мўътабар қарияларимизнинг ҳам хизматлари беқиёс эканли-
гини унутмаслигимиз, ҳар қадамда уларнинг дуоларини олиб,
хизматларига камарбаста бўлишимиз яхши фазилат. Чунки, дуо
билан ер кўкаради, дейдилар.
Ана шундай пиру-бадавлат отахон-онахонларимиз аввало, биз-
нинг эътиборимиз, меҳримиз, баъзилари эса давлат ва жамия-
тимизнинг кўмагига муҳтож.
беоқибат фарзандларга мурожа-
ат қилмоқчимизки: «Шукр қилинг,
сизни ундириб-ўстирган, бир жо-
нини мингга айлантириб, борини
сизга тутқазган отангиз, онангиз
соғ-омон ва ҳеч қачон кўчада
қолмайди. Аммо афсуски, улар-
га ёлғиз бир нарсагина, яъни, ўз
фарзандининг меҳри етишмайди,
холос. Энди эса тилагимиз, эрта-
га ўзингиз уларнинг аҳволига туш-
маслигингиз учун ота-онангизга
беролмаган меҳрингизни ҳам
фарзандингизга қўшқўллаб қўшиб
беринг. Зора, «қайтар дунё” деб
аталган тақдир тизгинлари сизни
четлаб ўтса...”
Валентина Чекова (93 ёш) меҳнат
фахрийси:
Менинг бу ерга келганимга 15
йил бўлди. Шу йиллар даво-
мида бирор марта ҳам ўзимни
ёлғиз хис қилганим йўқ. Ёши ўтиб
қолган одам аввало ўзи-ўзига
эътиборлироқ бўлиши керак. Мен
бу ердан биринчи навбатда руҳий
мадад оламан. Атрофимда меҳри
дарё инсонлар. Баъзи ёлғиз
қолган қариялар турли сабаблар-
га кўра ўзидан қўрқиб яшайдилар.
Бу ерда эса бошқача. Ҳолингиз
сал ёмонлашса тезда ҳамма сиз-
нинг бошингизда парвона бўлади.
Бундай меҳрибончиликни кўриб
тузалиб кетганингизни ўзингиз
ҳам сезмай қоласиз. Қолаверса,
узоқ умр кўришимизнинг яна
бир сабаби, пансионатда тўғри
овқатланиш тартиби тўлиқ йўлга
қўйилган. 1 кунда 5 маҳал овқат
берилади.
НЕГА? НИМА УЧУН?
Бу ерга келганлар баъзилари ўз
ихтиёри билан, аммо, ўша «их-
тиёр” замирида ҳам фақатгина
ўзлари учун маълум сабаблар
бўлиши табиий, баъзилари эса
яқинларидан жудо бўлгач, ёлғиз
яшашга кўниколмасдан ҳатто уй-
ларини сотиб бу ерга келишар
экан. Аксарият қарияларимиз
бу сабабларни ошкор этишни
ҳоҳламадилар. Нима бўлганда
ўзбек оилаларидаги бир-
биримизга бўлган меҳр-оқибат,
ҳурмат-иззатдан келиб чиқадиган
бўлсак, фарзандларим бор, деб
зорланаётган баъзи юз билан юз-
лашиб қолган, невара-чеварала-
ри бағрида пиру-бадавлат бўлиб
юриш насиб қилмаган отахонла-
римизнинг дил сўзларидан юра-
клар ларзага тушади.
Шамсиддин Каримов (91 ёш) уруш
фахрийси:
Мен 6 йилдан буён пансионатда
яшайман. Чорак асрлик умрим
ўқитувчилик билан ўтган. Ин-
сон кексайган сари янада кўпроқ
меҳрга, эътиборга муҳтож бўлиб
қолар экан. Ана шу меҳрни ҳамма
ҳам бера олмайди. Меҳр билан
суғорилган ҳар қандай дарахтнинг
ҳам илдизи мустаҳкам бўлади.
Унча-мунча эсган шамолнинг ҳам
бу дарахтни қулатиши қийин. Биз
бу ерда яқинларимиздан кўрмаган
ана шундай меҳрни кўряпмиз.
«МЕН ҲАЁТГА ҚАЙТДИМ”
Мунаввар Охунова (77 ёш) меҳнат
фахрийси:
Пансионатга келганимга 2 йил
бўлди. 40 йил ўқитувчилик
қилганман. Бир неча йиллардан
буён асаб хасталигидан шикоят
қилардим. Охирги марта 2 йил
олдин юрагим бардош беролмай
йиқилиб қолганман. Бу ердаги ша-
роит мени тезда ҳаётга қайтарди.
Ҳаётга ва одамларга нисбатан му-
носабатим кескин ўзгарди. Ҳозир
ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.
Биз учун бундай имкониятларни
яратиб қўйган меҳри дарё инсон-
ларни умримнинг охиригача дуо
қиламан.
УЙИНГИЗДАН ФАРИШТАЛАР
ҚОЧСА...
Уйингизда кексайиб қолган отан-
гиз ёки онангиз борми? Ҳар куни
эрта тонгда дуолар билан сизни
ишга кузатадиган, елкангизни си-
лаб, умрингдан барака топ болам,
дейдиган инсонингиз бўлса, демак
сиз дунёдаги энг бахтли ва энг бой
одамсиз. Шундай дамларда улар-
га қўшилиб уйингизнинг ҳар бур-
чидан фаришталар ҳам сизга ба-
рака тилаётгандек бўлади. Буни
гоҳида ўзингиз сезасиз, гоҳида
эса сезмай ҳам қоласиз.
Энди фақатгина фараз қилинг,
агар уйда кексалар бор бўла ту-
риб, уларнинг қадри бўлмаса бу
уйнинг на файзи, на фариштаси
бўлади. Шу ўринда, кўп бора ай-
тилиб, ҳаммага маълум бўлган
мақол – «Қариси бор уйнинг па-
риси бор” деган ҳақ сўзни яна
бир бор такрорламасдан ўта ол-
мадик.
СЎНГГИ СЎЗ
Ҳар йили Японияда 1 марта
турли нуфузли ташкилотлар
иштирокида хайрия акцияси
ўтказилади. Унда саховатпеша
компаниялар ўзларининг хай-
рия акциялари билан ишти-
рок этиб мамлакатдаги ёрдам-
га муҳтож ёлғиз қарияларни
тақдирлайдилар.
Шукрки, БИЗда аҳолининг
меҳрга муҳтож қатламлари бир
йилда бир марта эмас, ҳар куни
саховат, меҳр-оқибат, хайр-эҳсон
каби юксак фазилатларимиз
булоғидан қониб сув ичадилар.
Ҳатто мактаб ўқувчилари, та-
лабалар ҳам ўзларининг арзи-
мас бўлса-да совға-саломлари
билан бу ерда истиқомат
қиладиган қарияларимизни ҳар
куни йўқлаб туришар экан. Бу
эса халқимизнинг маънавият
ўчоқлари нечоғлик чуқур илдиз
отганлигидан, ёрдамга муҳтож
кишиларга яхшилик улашиш
қон-қонимизга сингиб кетганли-
гидан яна бир бор далолат бер-
майдими?..
Ахир, қўл очиб юртимизга бара-
ка тилаётган кексаларимизнинг
дуолари мустажоб.
Сарвар Сафаров
Таҳририятдан.Кўриб турга-
нингиздек, қариялар уйида
истиқомат қилаётган ҳеч бир
қария фарзандидан ноли-
мади.Бир онахон ҳар куни
қаергадир қўнғироқ қилиб,
«мен яхши юрибман,хавотир
олманглар, келиб овора
бўлманглар,деб гўшакни
қўйиб қўяр экан.Кейин пала-
тадошларига «невараларим
билан гаплашдим,» дер экан.
Аслида эса онахон ҳеч ким
билан гаплашмасди.Унинг
уяли телефони ишламас эди.
Икки ўғли ва икки қизи ундан
хабар ҳам олишмас экан.

Просмотров: 3395 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 1.0/12
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz