. ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА - 19 Июля 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 04:59
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июль » 19 » ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА
10:58
ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

                              Тўлебий 

          ТУМАНИ ҲОКИМИ ҲИСОБОТ БЕРДИ

Тўлебий туманининг ҳокими Ауелхан Тургумбеков туман маслаҳатининг 33-сессиясида қатнашиб, депутатлар олдида 2013 йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

—Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида юртимизнинг энг чекка, марказдан олис ҳудудлари ҳам тобора кўркам қиёфа касб этаётир,—деди туман раҳбари.— Кўчалар кенгайиб, замонавий иншоот ва турар-жойлар қад кўтармоқда. Ленгер шаҳри ҳудудида эса янги аҳоли массивлари барпо этилиб, унинг қиёфаси ўзгача кўринишга эга бўлди. Қурилиш ишларининг жадал суръатда олиб борилиши натижасида ҳар томонлама қулай, ихчам ва кўркам уйлар барпо этилмоқда.Шаҳарнинг янги массивида 21 замонавий кўпқаватли уйлар қурилади.

Муҳокама қилинган давр мобайнида туман бюджети 4 млрд. 824 млн. тенгега оширилиб, 13 млрд. 556 млн. тенгени ташкил қилган. Туманнинг кириш режаси 25,5 млн тенге ортиғи билан бажарилиб, 102,2 фоизга етган. Туманга олиб кирилган сармоялар ҳажми 27 млрд. 340 млн. тенгега етган. Замонавий индустриал-инновация ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилиб, 1,8 млрд. тенгени ташкил этувчи 7 лойиҳа бўйича иш олиб борилиб, ундан учтаси амалга оширилган.. Бу лойиҳалар бўйича «АТҚШ Қызыл-Жар» МЧБнинг паррандачилик фабрикаси билан «Ленгер қыш» МЧБнинг ғишт заводи эътиборга лойиқ бўлиб, ҳозирги кунда тўла қувват билан ишлай бошлади.

Саноат соҳасида 13 млрд. 909 млн. тенгенинг маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг ҳажм индекси 105,8 фоизни, қайта ишлаш соҳасида 11 млрд. 875 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ҳажм индекси 105,2 фоизни ташкил этган.

Тадбиркорлик соҳасидаги ишлар ҳам илгарилаб бормоқда, дейишга тўлиқ асос бор.Ҳозирги кунда туманда тадбиркорлик субъектлари сони 7390 бирликни ташкил этади ва уларда ишлайдиганлар сони 13855 одамга етган. Улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 5 млрд. 966 млн. тенгени ташкил этиб, 113 млн. тенгега ортган.

Қишлоқ хўжалигида умумий ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 18 млрд. 757 млн. тенгени ташкил этиб, ўтган давр билан солиштирганда 2 млрд. 573 млн. тенгеге ошган, режа 105,9 фойизга бажарилган. Туманда суғориладиган ер ҳажми кўпайтирилиб, бугунги кунда 830,9 гектарни ташкил этган ва режа , 101 фоизга бажарилган. «Сыбаға» дастури бўйича 600 бош мол сотиб олинган, 15000 бош мол сунъий уруғлантирилган Қорамол сони 11,2 фоизга, қўй билан эчки сони 2,4, йилқи сони 0,9 фоизга ортган. Қишлоқ хўжалиги сохасида 305 янги иш ўринлари очилган.

Республика бюджетидан «Жұмыспен қамту – 2020» дастури бўйича 174,0 млн. тенге маблағ ажратилиб, Алатау, Жанажол, Қаратўбе ўрта мактаблари капитал таъмирдан, туман бадиий мактаби 8,6 млн тенгега навбатдаги таъмирдан ўтказилган.

Вилоят бюджетидан 1 млрд 50,5 млн тенгега 200 ўринли Мўминай ўрта мактаби қурилиб, Кўксаек овулидаги М.Дулати ўрта мактаби ва Қазақстан ўрта мактаби қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.,

«Балапан» дастури бўйича 10 хусусий шериклик асосида янги болалар боғчалари очилиб, фойдаланишга топширилди.Ҳозирги кунда туман бўйича қайд этилган боғчалар ҳисобидан 5705 болалар ушбу муассасаларда тарбияланмоқда, бу эса 65 фоизни ташкил этади.

2013 йили республика ва вилоят бюджетларидан Ленгер шаҳрида 200 одам қабул қиладиган шифохона билан 150 ўринли марказий касалхона қурилишига 1 млрд 150 млн тенге ажратилиб, тўлиғи билан ўзлаштирилди.Жорий йилда фойдаланишга берилиши керак бўлган ушбу иншоотнинг лойиҳаси қайта қаралиб, жаҳон иқтисодий бўҳрони туфайли қисқартиоишлар киритилган эди.Энди аниқланишича, лойиҳачилар 150 миллион тенгени тежаймиз, деб электр подстанциясини қурилишнинг ҳужжатидан чиқариб ташлаган.Бу маблағ энди жорий йилда вилоят ва реслублика бюджетларидан ажратилмаслиги аниқ. Лекин, қандай қийинчиликлар бўлмасин, иншоот вақтида топширилиши керак.Шунинг учун туман ҳокимлиги подстанция учун маблағни туман бюджетидан ажратишга қарор қилган.

Тумандаги 62 аҳоли пунктининг 57-си марказлаштирилган сув қувурларидан ичимлик суви билан таъминланган, бу кўрсатеич 92 фоизни ташкил этади. Республика ва вилоят бюджетларидан

Қаратўбе ва Тасариқ қишлоқ округларининг аҳоли пунктлари ва магистрал қувур тортишга, Ленгер шаҳридаги ичимлик суви қувури ва Кўксаек овулидаги сув иншоотларини янгилашга 3 млрд 134 млн тенге қаралган. Ленгер шаҳрининг канализация тизимини қайта қуриш ишларига вилоят бюджетидан 395,5 млн теңге ажратилиб, фойдаланишга топширилди..

Вилоят бюджетидан Султон Работ Ақжар, Алтинбастау қишлоқларига табиий газ билан таъминлаш ишларига 584,8 млн тенге қаралиб, фойдаланишга топширилди, туман аҳолисининг 58 фоизи, ёки 75001 турғун табиий газ билан таъминланди.

– Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг йил сайин юксалиб бораётган турмуш даражаси, шаҳар ва қишлоқларимизнинг кўркам қиёфаси, одамлар онгу тафаккурида юз бераётган ўзгаришлар, умуман, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги ўсиш ва ривожланиш мустақиллик туфайлидир.Қаёққа қараманг,бунёдкорлик ишлари қизғин.Бундай улкан бунёдкорлик ишлари нафақат туман марказида, балки олис қишлоқларда ҳам амалга оширилиб, ҳудудларда замонавий инфратузилма объектлари яратилмоқда. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этилмоқда.Фақатгина сўнгги йилларни олиб қарайдиган бўлсак, олтмишдан зиёд янги объектлар ишга туширилиб, юзлаб янги иш ўрни ташкил этилди. Шунинг учун мен туман ҳокими Турғумбековнинг ўтган йилларда бажарган ишларига қониқарли баҳо бераман, —деди депутат Сидиқ Мамбетқулов.

—Кўпни кўрган кексалар: “Қайда иморат тиклашга эътибор кучли бўлса, билгинки, ўша масканда турмуш фаровон бўлади”, — деб уқтирадилар,—деди ҳокимнинг ҳисобот нутқи бўйича муҳокамага чиққан депутат, туман марказий касалхона бош врачи Данияр Айтбаев.— Бугун Ленгер шаҳри ва Тўлебий туманидаги қишлоқларимиз кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ўчоғига айланган.Жумладан, барча қулайликларга эга замонавий спорт мажмуалари қурилмоқда,мактаблар болалар боғчалари, шифо масканлари фойдаланишга топширилмоқда. Мамлакатимизда бошқа соҳалар каби тиббиёт соҳаси ҳам кундан- кунга ривож топаётган соҳа ҳисобланади. Шунинг учун бўлса керак, бизнинг туманимизда ҳам ҳар бир тиббиёт муассасасига катта эътибор қаратилиб, қайта таъмирлаш, техник жиҳатдан реконструкциялаш ишлари олиб борилмоқда. Соҳада юз бераётган бу каби янгиликлар натижасида аҳолига кўрсатилган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлик даражаси ортаётганлиги мисолида кўриш мумкин. Туманимизда марказий шифохонадан тортиб, чекка ҳудудларда жойлашган тиббиёт масканларида бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, замон талаблари асосида жиҳозланмоқда. Жумладан, ана шундай эътиборни биз туманда бунёд этилаётган марказий шифохона ва касалхона мисолида айтиб ўтишимиз мумкин. Таъкидлаб ўтиш керакки, бажарилган бу йўналишдаги ишлар замиридаги қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш ўз навбатида эса қишлоқ аҳолисига сифатли ва намунали тиббий хизмат кўрсатиш савиясини янада яхшилаш каби ижобий мақсадлар мужассам.Шунинг учун мен ҳам туман ҳокимининг кўрилаётган давр мобайнида бажарган ишларига қониқарли баҳо бераман.

Туман ҳокими депутатлик саволарга ҳам мана шу йиғилишда жавоб бериб ўтди.Жумладан, қурилиш олиб бораётган мардикор ташкилотчиларнинг ишида юборилаётган камчиликлар ҳақидаги саволларга жавоб битта бўлди.Туман ҳокимлиги қурилиш бўлимининг 4 ходими кенг қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли барча иншоотларни назорат қила олмайди, шунинг учун жойлардаги фаоллар, маҳалла оқсоқоллари бу ишларга аралишиб, камчиликларни бартараф этишга ҳисса қўшишлари керак, зеро қишлоқ уларга қарашли.Лоқайдлик туфайли қурилишдаги камчиликларга йўл қўйиладиган бўлса, бир-икки йилд ўтмай оворагарчиликлар бошланади, айбдорни топиш мумкин бўлмай қолади.Депутат А.Исабеков Парламентга тавсия юборишни сўраб, ўз фикрини баён қилди.

—Аввал тадбиркор деган сўзнинг маъносига эътибор беринг, —деди у.—Тадбиркор деган олибсотар дегани эмаску ахир.Биздаги тадбиркорларнинг асосий қисми эса фақат олибсотарлик билан шуғулланади, ҳеч қандай маҳсулот ишлаб чиқармайди.Йўл чеккасида савдо қилиб турган одам ҳам бизда тадбиркор .Шунинг учун юқорига тавсия юбориб, бирон маҳсулот ишлаб чиқарса, тадбиркор деб атайлик, фақат олибсотарлик билан шуғулланса, олибсотар деб атайлик.

Вилоят соғлиқни сақлаш департаменти тумандаги 5 соғлиқни сақлаш муассасасининг биноларини таъмирлаў учун маблағ ажратиш имкони борлигини, бунинг учун ҳужжатларни олиб келиш кераклиги ҳақида хабар қилган.Лекин бу иншоотларнинг биронтасида ҳам тегишли ҳужжатлар бўлмаган.Депутатлар гуруҳи ушбу иншоотларни ҳужжатлаштиришни сўраб, туман ҳокимига мурожаат этишди.Бу масалани яқин кунларда ҳал қилишни ҳоким тегишли бўлим бошлиқларига топширди.Кўксаек қишлоғида ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлардан қишлоқ аҳлининг

кўнгли тўлмаётгани, ёшлар бекорчиликдан кечқурунлари ичкилик ичиб, жамоатчилик жойларда

уруш-жанжал чиқараётгани, қишлоқдаги Маданият уйининг эшигида доимо қулф туриши, бир йилда бир-икки маротаба тадбир ўтказилиши ҳақидаги депутатлик саволни ҳам ҳоким ўз назоратига олди.Депутат Ж.Опишев ўзи сайланган округдаги қишлоқда кўприк яроқсиз ҳолга келганини, агар ҳозир 1-2 млн тенге ажратилмаса, ёғингарчилик кўп бўлса, ўнлаб уйни сув босишини айтиб, ҳокимдан ёрдам сўради.

Туман маслаҳати котиби Атирхан Шингисбаев Оқайдар, Алишер Навоий, Тоғойна, Жанажўл,Қўғали, Қашқасув, Узунариқ овулларидаги юзлаб уйларда ичимлик сувининг йўқлиги, бир неча йиллардан бери ҳоким ҳисоботи вақтида бу масала кўтарилиб, ҳал қилинмай келаётганини етказди."Мана, ҳадемай, қиш ҳам келади, ҳисобот бериш учун шу қишлоқларга борамиз.Яна шу савол такрорланиб, юзимиз шувит бўлмайдими?" деган саволни ўртага қўйди.

Ҳоким депутатларнинг барча саволларига жавоб берди, туман маслаҳати кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди ва туман ҳокимининг ўтган йили ва жорий йилнинг 6 ойида бажарилган ишларига қонмқарли баҳо берди.

Б.ДЎСМАТОВА.

Просмотров: 912 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz