. НОВЕЛЛАЛАР - 19 Августа 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 04:59
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Август » 19 » НОВЕЛЛАЛАР
10:09
НОВЕЛЛАЛАР

НОВЕЛЛАЛАР

БИР ОҒИЗ ГАП

Карим билан Салим - ён қўшни. Бир куни улар бирга ўйнашаётган эди, Каримни онаси чақириб қолди.

- Ҳой, Каримжон! Менга озгина ёрдам берсанг-чи. Ўриклар пишиб тўкиляпти. қоқи қилиш керак. Салимга қўшилма. Уни тергаб йўлга соладигани йўқ. (Салимнинг отаси бундан бир-икки йил бурун вафот этган эди). Унга ўйин бўлса бас. 

Онаси Каримни уйга бошлаб кириб кетди. Шу пайтда Каромат опа кўчага чиқиб қолди. "Тергайдиган одами йўқ" дегани онага тарсакидай тегди. Бу хотинни боплаб сўкмоқчи ҳам бўлди, аммо ўзини босди. Унгача Салим онасининг ёнига келди. Унинг мурғғак қалбида қандайдир ғғашлик пайдо бўлган эди. Отасиз болалар билан бирга ўйнаш мумкин эмас экан-да. Нега? Бу саволларга жавоб тополмас эди у.

Каромат опанинг кўзи ёшланди. Салим онасига жовдиради.

- қўй, хафа бўлма, отанг бўлмаса, акаларинг бор-ку, - деб юпатди ўғғлини.

Она ўғғлининг бошини силади. қўлидан ушлаб уйга бошлади.

Кечқурун Салим ўкиниб "отам"лаб бўзлади. қани энди она ўғғлини юпата олса?! У ҳам ўғғлига қўшилиб йиғғлади...


КЎНГИЛ ШИШАСИ

Каромат Кимсанбойнинг нимасини ёқтириб қолди. Кўнгли очиқлигиними, қайсарлигиними ёки полвонлигиними? (Кимсанбой икки қўлида икки пуд, тишида ҳам икки пуд тош кўтариб, тўйларда томоша кўрсатарди.) Каромат уни зимдан кузатар, лекин дилидагини унга айтгани қизлик ғғурури йўл қўймас эди.

Каромат қурилиш техникумини тамомлаб, ишга келганида, Кимсанбой билан танишди. Тўғғрироғғи, Кимсанбой унинг қўлида ишлайдиган қурувчиларнинг бири эди.

Каромат бу йигитга иш буюрганда, пухта ва сифатли қилиб бажарар, аммо эшитилар-эшитилмас ғғудраниб қўярди: "Кунимиз қиз болага қолибди-да", деб.

Ишчиларнинг кўпчилиги бола-чақали, бўйдоқ йигитлар озчиликни ташкил этарди. Улар Кароматга гоҳ-гоҳ ҳазил қилиб туришар эди. Бу ҳазилларга у янги келганида кўника олмай юрди. Кейинчалик ўрганиб ҳам қолди.

Кимсанбой эса қизнинг унга бўлган пинҳоний мо-йиллигидан бехабар. Ишчиларнинг кўпчилиги Кароматнинг Кимсанбойга муносабати бошқача эканлигини сезишар ва бу ҳақда Кимсанбойга гапириб, унинг энсасини қотирардилар. Кимсанбой бу гапларга парво қилмас, аксинча, ундан ўзини олиб қочар эди. Айниқса, Кароматнинг эркаклар билан қўл бериб кўришгани Кимсанбойнинг ғғашини келтирарди. У қизга кўнгил учун ҳам ўзича бир оғғиз гапирмас, гапирганда ҳам "салом", "яхшимисиз"дан нарига ўтмас эди.

Бир куни кекса ишчи Саид ака Кароматнинг улар олдига келаётганини кўриб, яқинлашганда, ҳазил аралаш деди:

- Кимсанбой, нега туриб кетяпсан? Ахир, Кароматхон сени деб келяпти-ку!

- Э Саид ака, қизиқсиз-а? Унга илакишиб нима қилдим, бир кунда нечта эркак билан гаплашади, - деди Кимсанбой.

Бу гапни эшитган Каромат, таппа тўхтаб қолди. Юрагига муз ботгандай бўлди.

"Вой, қора кўнгил-ей, ҳали сени ёқтириб юрганмидим? Эҳ аттанг!" - деди-да, шарт бурилиб, хонасига кириб кетди. Чунки унинг Кимсанбойга бўлган меҳру- муҳаббати кўнгил шишасидай чил-чил синган эди.

Ҳамиджон ЎТАНОВ.

Просмотров: 1147 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 1.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz