. САРАТОНДА СОЯБОНИНГ БЎЛОЙИН... - 21 Мая 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 03:04
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Май » 21 » САРАТОНДА СОЯБОНИНГ БЎЛОЙИН...
20:55
САРАТОНДА СОЯБОНИНГ БЎЛОЙИН...

Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди. Умуман ҳар бир касалликнинг бошланиш ва ривожланиш жараёни бўлганидек, саратон касал-лигида ҳам шу жараён мавжуд. Кўпинча саратон касаллик нишонаси деб аталиб, сурункали кеча-диган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади, шунингдек, тери, меъда, бачадон бўйнида-ги узоқ вақт битмайдиган, яралар, полиплар, сут безлари фиброадиноматози ва ҳоказолар оқиба-тида ҳам пайдо бўлади. Аммо шу касалликлардан кейин албатта саратон касаллиги ривожланади, деб бўлмайди. Агар саратон касаллигига сабаб бўладиган организмдаги носозликлар ўз вақтида узил-кесил даволанса, бу хавфли касалликнинг олдини олиш мумкин.

Саратон касаллигининг характерли хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсимта ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина касаллик белгилари юзага чиқади ва танадаги ўсимта ўсаётган аъзонинг функцияси кескин бузилади.

Эркакларда кўпинча меъда, бронхлар, тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғи, халқум, ўпка (хусусан, кашандаларда бу касаллик ривожланиши тайин, чунки никотин ўпка фаолиятини борган сари ишдан чиқариб боради), таносил аъзоларида саратон касаллиги учрайди.

Аёлларда эса ўзгача. Уларда бачадон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут безлари ва терида саратон касаллиги кузатилади.

Саратон касаллиги бошланаётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланаётганидан қатъи назар, қаттиқ оғриқ бермайди. Баъзи ҳолларда бемор оғриқни сезмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бемор врачга кеч мурожаат қилади. Шу туфайли ҳам касаллик анча улғайиб кетади ва уни даволаш жараёни қийин кечади. Барибир, ҳар қандай шароитда организмда бирон ўзгариш ҳосил бўлса, дарҳол шифокорга учрашиш лозим, шундагина саратон касаллигининг олдини олиш, агар у бошланган бўлса, даволаш мумкин. Тўғри, ҳозирги иқтисодий шароит тақозоси билан клиникаларга бориб шифокор қабулига кириш кўпчиликка малол келади. Айниқса, хусусий клиникалар кўпайган, уларнинг мақсади кўпроқ моддий манфаат бўлиб, касалликни зудлик билан даволаш-дан манфаат кўрмайдилар, шунинг учун даволаш жараёни яхши самара бермаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун, энг аввало, бемор одам ўзи яшаб турган поликлиникага учрашиши ва поликлиника шифокорининг тавсияси билан малакали шифокорларга ўзини кўрсатиб, текширтириши керак.

Саратон касаллиги биринчи марта эрадан олдинги 1600 йилда папирусда қайд этилган. Ўша папирусда қайд этилишича, саратон касаллиги асосан сут безларида бўлиб, унга даво йўқ дейилган.

Гарчи юнон папирусларида бу касалликнинг давоси йўқ дейилган ва бу фикр ҳануз устивор бўлсада, аммо касалликнимнг олдини олиш мумкин ва бу соҳада тиббиёт жуда кўп муваффақиятларга эришган.

Биз бу ўринда касалликнинг пайдо бўлиш ман-балари, касалликни олдини олиш усуллари ҳақида имкон қадар маълумот бериб ўтамиз.

 

КАСАЛЛИКНИНГ ТУРЛАРИ

Саратон касаллиги инсон организмининг турли жойларида содир бўлиши мумкин.

Пастки лаб. Инсоннинг лаблари айни пайтда нозик ва жароҳатларга мойилроқ бўлса ҳам, шу билан бирга кўп нарсаларга чидамли ҳамдир. Инсон танасидаги аъзолар ичида энг кўп ҳаракат қиладиган ҳам лаблардир; гапирганда лаблар фаол ишлайди, таомланаётганда ҳам лабларнинг иш жараёни кўпроқ ва ҳоказо.

Лаб — анатомик тузилма; оғиз бўшлиғининг кириш қисмини ташкил этадиган мускултери бурмаларидир. Одамда лаб ҳаракатчан бўлиб, оғиз бўшлиғи билан чегараланган; у ташқаридан тери, ичкаридан майда безларга бой шиллиқ парда билан қопланган, унинг асосини оғизнинг айлана мускули ва майда мимика мускуллари ташкил этади. Тери билан шиллиқ парда туташган жой — қизил ҳошияда қон томирлар кўп. Лабга уч шохли нервдан сезувчи толалар келади. Юқори ва пастки лабларнинг бир-бири билан ўзаро бирикиб овқатни чайнашга имкон беради. Сўзлашда талаффузнинг тушунарли ва равон бўлишини таъминлайди.

Устки лабларга нисбатан пастки лабларнинг сезимлари кучлироқ. Шунинг учун ҳам пастки лабларда саратон касаллиги пайдо бўлиши мумкин. Пастки лабларда саратон касаллиги қай тарзда пайдо бўлади? Пастки лабнинг қизил ҳошияси устида узоқ вақт давомида битмайдиган яра, (шамоллаш ва чўчиш оқибатида лабларга учуқ тошиши бунга кирмайди) ва қон сизиб турадиган ёриқчалар, оқ доғлар (лейкоплакия) бўлиши натижасида саратон касаллиги келиб чиқади. Агар бу аломатлар кашандаларда содир бўлса, у ҳолда улар дарҳол чекишни ташлашлари керак, акс ҳолда саратон касаллигининг олдини олиб бўлмайди. Узоқ битмайдиган яралар ва қон сизиб турадиган ёриқчалар ҳамда оқ доғларни никотин ривожлантиради ва чекишни ташламаган кашандани охири ўлимга олиб боради.

Қизилўнгач. Одам ва ҳайвонларда овқат ҳазм қилиш системасининг ҳалқум билан меъда ўртасидаги тана аъзосини қизилўнгач деб атайдилар. Одамда қизилўнгач орқа тўш оралиғида жойлаш-ган 23 — 25 сантиметр узунликдаги мускулли най-чадан иборат бўлиб, кўкрак қафасидан диафрагма тешиги орқали қорин бўшлиғига ўтади ва меъдага уланади. Қизилўнгач девори шиллиқ, шиллиқ ости ва мускулли қаватлардан иборатдир. Шиллиқ қавати бурмаларга йиғилган бўлиб, овқат луқмаси ўтаётганида текисланади. Қизилўнгач ташқи томондан бириктирувчи тўқима билан қопланганлиги сабабли овқат луқмаси ўтаётганда кўндаланг диаметрини осонликча ўзгартира олади. Ютилган овқат луқмаси қизилўнгач пристальтикаси туфайли меъдага, кейин овқат ҳазм қилиш системасининг ҳамма қисмига ўтади. Перистальтика мускулларнинг тартиб билан қисқариши овқат ҳазм қилиш системасининг барча қисмида бўлади. Ютинганда қизилўнгач мускулларининг рефлектор қисқариши туфайли овқат луқмаси юқоридан пастга йўналади. Қизилўнгачнинг яллиғланиши эзофагит дейилади. Бунга қайноқ ва аччиқ овқатлар ейиш, кислота, ишқорлар таъсири, шунингдек, турли дори ва спиртли ичимликларни сурункасига истеъмол қилиш сабаб бўлади.

Шу ўринда бир оз чекиниш қилишга тўғри келади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бундан бир ярим минг аввал овқатни иссиқ ҳолда истеъмол қилмасликни саҳобийларига васият қилган эдилар. Худди шунингдек, муздек нарсаларни ейиш ҳам организмга зиён етиши ҳақида васиятлар ҳадисларда бор. Улуғ китобларда айтилганидек, ҳар бир нарсанинг меъёри яхшидир.

Овқат ҳазм қилиш системаси тўғри ёки нотўғри ишлашининг саратон касаллигига алоқаси бор. Овқат ҳазм қилиш системаси одам ва ҳайвонлар организмида озуқа моддаларининг қайта ишланиши ва ҳазм бўлишини таъминлайдиган органлар мажмуидир.

Қизилўнгачда саратон касаллигининг пайдо бўлиши халқ орасида "қилтамоқ" деб ҳам аталади. Бу касалликнинг аломати шундайки, бемор дастлаб қуюқ, сўнгра суюқ овқатларни ҳам ютолмай қолади. Ҳатто сув ичганда ҳам қизил ўнгачида оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча тўш орқасида, баъзан кўкрак пастида ва қоринда оғриқ сезади. Шунинг учун овқат еганда салгина қийинчилик сезилса ҳам хавфли касалликнинг олдини олиш мақсадида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Меъда. Маълумки, меъда, ошқозон-ичак касалликлари аҳоли ўртасида жуда кенг тарқалган. Ичакларда, ошқозонда, ўн икки бармоқ ичакларда яраларнинг, полипларнинг учраши ва уларнинг ривожланиши натижасида саратон касаллиги келиб чиқиши табиий.
Меъда халқ орасида ошқозон деб ҳам аталади. Ошқозон овқат ҳазм қилиш системасининг кенгайган қисмидир. Ошқозонда овқат сақланади, у ерга тушган овқат майдаланади ва қисман ҳазм бўлади. Ошқозон ичакнинг олдинги ихтисослашган қисми сифатида биринчи марта айрим бўшлиқлар ясси чувалчанглар ва ҳалқали чувалчангларда пайдо бўлади.

Меъда ҳақидаги маълумотдан олдин ичак ва унда содир бўладиган жараёнлар ҳақида тушунча бериб ўтиш фойдадан ҳоли эмас.

Ичак одам ва ҳайвонларда овқат ҳазм қилиш системасининг бир бўлимидир. Овқатни ҳазм қилиш йўли бўлимларга ажралган организмларда (ҳалқачали чувалчанглар, малюскалар, бўғимоёқлилар, барча умуртқалиларда, шу жумладан, одамда) ҳазм йўлини меъдадан кейин келадиган қисмидир. Ҳайвонларга нисбатан одам ичаги анча узун, 4,5 — 9 метрга етади. У асосан қорин бўшлиғи ва қисман чанокда жойлашгандир. Ичакда овқат узлуксиз ҳаракатланиб ҳазм бўлади, озиқ моддалар қонга сўрилади, ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари нажасга айланади. Ичак девори асосан уч қават. Ички қават — шиллиқ парда, ундаги ҳазм безла-ридан ҳазм шираси ва шилимшиқ чиқади; шу парда орқали озиқ моддалар қонга сўрилади. Бу парда касаллик микробларига ҳалокатли таъсир эта олади. Ичак деворидаги айрим лимфа тугунлари ва уларнинг айрим тўпламлари ҳам микроблардан қимоя қилиш вазифасини ўтайди.
Ўрта қават - ҳалқа шаклида (ички) ва узунасига (ташқи) ётган силлиқ мускуллардан иборат. Улар тўлқин шаклида ҳалқасимон қисқариб, овқатнинг аралашишига, ҳазм ширасининг шимишига ва орқа чиқарув тешиги томон сурилишига ёрдам беради.
Ичак безларидан шира чиқишини ва перисталь тикани ичак деворидаги нерв аппарати тартибга солади; овқатнинг нормал кимёвий таркиби хий-ла ўзгарганда ва айниқса, ичакка зарарли моддалар тушганда ичак секрецияси ва перистальтикаси ўзгариб, зарарли моддаларнинг суюлишига ва тезроқ чиқарилишига кўмаклашади. Ташқи сероз қават қорин пардаси ичак қовузлоқларининг сирғанишини осонлаштиради. Қорин пардасидан ҳосил бўлган ичактутқич ёрдамида ичак қориннинг орқа томонига ёпишиб туради. Ичакнинг баъзи қисмлари бундан мустасно.

Одамда меъда (ошқозон) қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб, шакли ловияга ўхшайди. Унинг кўпроқ қисми чап томондаги қовурға остида, озроқ қисми қорин бўшлиғи тепа бўлагининг ўртасида туради. Меъда танасининг юқори қисми (туби) кенгайган ва диафрагмага қараган бўлади. Меъдадан чиқиш қисми (пилерус) қориннинг ўрта чизиғи орқасидан ўнгга ўтади. Меъданинг кириш қисми қизилўнгачдан бошланса, чиқиш қисми ўн икки бармоқ ичакка қўшилади. Овқат билан ўртача тўлган меъда юқоридан жигарнинг пастки юзасига ва диафрагмага, пастдан кўндаланг чамбар ичак ва унинг тутқичига тегиб туради. Меъданинг ётиқ чеккаси (кичик қайишмаси) ўнгга ва юқорига, қавариқ чеккаси (катта қайшаймаси) чапга ва пастга қараган. Меъдадан чапда талоқ, пастда ва орқада меъда ости бези бор. Меъда ҳамма томондан қорин пардаси билан ўралган.

Меъда сиғими ҳар кимда ҳар хил: янги туғилган болада 20 — 30 миллиграмм, ўрта ёшдаги одамиларда 1 —3 литр. Эркаклар меъдаси аёлларникига нис-батан каттароқ бўлади.

Меъда девори шиллиқ, шиллиқ парда ости мускул ва сероз қаватдан иборат. Меъда ташқаридан сероз парда билан қопланган. Унинг остидаги мускул қавати бўйлама (ташқи), кўндаланг ва қийшиқ йўналган толалардан тузилган. Шиллиқ парда ости қавати мускул қаватининг меъда шиллиқ пардасига боғлайди. Бу қават қон томир ва нервларга бой. Меъданинг ички юзаси шиллиқ парда билан қопланган. Бу парданинг бурмалари остида жуда кўп безлар бор. Меъдага кириш қисм (кардиа) ва тубдаги безлардан шилимшиқ, пилорус безларидан эса ферментлар ишланиб чиқади.

Меъда билан ўн икки бармоқ ичак чегарасида пилорус сиқувчиси (сфинктери) бор, у бир неча қават циркуляр мускуллардан тузилган бўлиб, меъданинг вақти-вақти билан бўшаб туришини таъминлайди. Меъда силлиқ мускулларининг қисқа-риши натижасида меъдада тоник перистальтик ҳаракатлар бўлади. Меъдага тушган овқат микдо-рига қараб тоник қисқариши узулуксиз узоқ давом этади. Перистальтик - тўқимасимон ҳаракатлар меъданинг кардиа қисмидан пилорус қисмига томон бўлади, бу ҳаракатлар овқатни аралаштира-ди ва ичакка ўтказиб беради. Бўш меъда қисқарган ҳолда туради; оч қоринга ичилган сув меъдада тўхтамай ичакка ўтади. Меъданинг кириш қисмидан тушган овқат меъда деворларини кенгайтиради ва перисталькаси туфайли аста-секин пастга томон сўрилади. Меъда овқатни аралаштиради, ҳазмга мослайди, кимёвий жиҳатдан ўзгартиради ва ичакка ўтказиб беради. Буни тиббиёт тилида эвакуация дейилади.

Меъданинг ширасидаги хлорид кислотаси таъсирида овқат бўкиб, гидролиз қилувчи ферментлар таъсир этиши учун қулай муҳит вужудга келади.
Меъданинг туби ва танасида жойлашган найсимон безлар хлорид кислота, қолган безлар эса пепсин ва шиллиқ суюқликни ажратади, буларнинг чиқи-ши овқат сифати ва микдорига боғлиқ бўлиб, уни нерв системаси ва гуморал омиллар бошқаради.

Биринчи (шартли рефлекс базасида) овқатни кўриш, ҳидининг бурунга урилиши, ейиш, оғиз ва ҳалқум рецепторларининг таъсирланиши вужудга келади. Иккинчи (нейрогумарал) фазада овқатнинг меъда шиллиқ пардасига бевосита таъсири шира чиқартиради. Учинчи (ичак) фазада ўн икки бармоқ ичак рецепторларининг қитиқланишидан вужудга келадиган рефлектор таъсир ва ичакдан қонга сўриладиган озиқ моддалар таъсири меъда-дан шира чиқаришга олиб келади. Овқат меъдада 3 соатдан 8—10 соатгача туриши мумкин. Шу вақт ичида овқат меъда шираси билан тўла шимилади ва аста-секнн оз-оздан ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Меъда касалликларидан гастрит, яра касаллиги ва ўсимталар кузатилади.

Бинобарин, саратон касаллигини келтириб чиқаришга омил бўладиган гастрит, яра касалликла-ри ва ўсимталар баёни қуйидагилардан иборат.

"Саратон касаллиги" китобидан

Просмотров: 1410 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz