. ҲАР БИР ИШДА МУҲИМИ СИФАТ - 19 Августа 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 01:57
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Август » 19 » ҲАР БИР ИШДА МУҲИМИ СИФАТ
10:07
ҲАР БИР ИШДА МУҲИМИ СИФАТ

     ҲАР БИР ИШДА МУҲИМИ СИФАТ      

Вилоят  ҳокимининг биринчи ўринбосари Берик Оспанов иш сафари билан Тўлебий туманига келди.
Биринчи иншоот—Кўксаек қишлоғидаги ўрта мактаб  қурилиши ва мана шу аҳоли пунктига ўтказилаётган сув ва газ қувурлари тортаётган мардикор ташкилотларнинг иши билан танишди.Қурилиш раҳбарларига иншоотдаги камчиликларни бартараф қилиш ва қурилиш сифатини яхшилаш бўйича кўрсатмаслар берди.
   Шунингдек ҳоким ўринбосари Кўксаек қишлоқ округига қарашли Қозоғистон овулида  мол бўрдоқилаш  билан шуғулланадиган  «Абылай» деҳқон хўжалигида бўлиб, давлат тарафидан баҳоли қудрат ёрдам берилажагини етказди. Жанакуш овулида О.Абдраимовнинг  олма боғида бўлган  Б.Оспанов  боғ ўстиришни интенсив турига кўчишни таклиф қилди. Вилоят раҳбари ўринбосари  Ленгер  шаҳрида қурилаётган  60  хонадонли   кўпқаватли уй ва туман касалхонасининг қурилиши билан ҳам танишди. Сафар сўнгида туман турғунларини шахсий масалалар бўйича қабул қилди. Туман фаоллари билан ўтказган йиғилишда вилоят қурилиш, қишлоқ хўжалик  ва энергетика бошқармалари ўринбосарлари туманда бажарилган ишлар натижаси ҳақида гапириб беришди. Йиғилишга якун ясаган Б.Оспанов долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб, ер заҳирасини унумли фойдаланиш масаласига тўхтади.Ушбу йўналишда туманда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари таҳлил қилинар экан, архитектура, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати олдида турган муаммолар, уларни ҳал этиш юзасидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар билдирилди.
   Йиғилишда туманда амалга оширилаётган ободончилик, кўкаламзорлаштириш ва реконструкция ишлари юзасидан қатъий тартиб ўрнатиш  ҳамда бу борада масъул бўлган идора ва ташкилотлар раҳбарларига янги вазифалар белгилаб берилди Шунингдек у қурилиш иншоотларида йўл қўйилаётган камчиликлар  ҳақида гапириб, қисқа муддат ичида уларни бартараф этишни бу ишлар учун масъул бўлган раҳбарларга топширди.
                      Б.ДЎСМАТОВА.

 

Просмотров: 833 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz