. Бу кийим жуда қизиқ кийим - 21 Мая 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 02:42
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Май » 21 » Бу кийим жуда қизиқ кийим
20:56
Бу кийим жуда қизиқ кийим

Ҳозирги пайтда ихтиро ва кашфиётлар оламида энг авж олаётган соҳа — инсон саломатлиги билан бевосита боғлиқ бўлган ихтиролардир. Масалан, сўнгги йилларда одамлар киядиган кўйлакларнинг, спорт майка (футболка)ларнинг, колготкалар (аёллар пайпоқлари)нинг таркибига одамларни турли хил бактериялардан, бактерия токсинларидан, шунингдек, бошқа жиддий касалликлардан қутқара олувчи тола ёки ҳимоявий воситаларни қўшиб тўқиш билан боғлиқ ихтироларни олайлик.

Ҳиндистонлик олим Сундаресан Жараяман 2004 йилда дунёда биринчи бўлиб ўзи ташҳис белгилайдиган ташхис-кўйлак ихтиро қилган эди. Бу кўйлакнинг матоси бадан ҳароратини, томир (юрак) уришини ўлчайдиган, кардиограммани ёзиб оладиган тола(ип)лар қўшиб тўқилган эди. Шу тахлит, кўйлакда тўпланган маълумотлар Интернет орқали даволовчи шифокорга юборилади. Ихтирочининг гапига қараганда, ушбу кўйлак, энг аввало, баданининг ҳолати мунтазам мониторинг ўтказиб туришни тақозо қилувчи одамларга мўлжалланган. 

Массачусетс штатидаги технология институти тадқиқотчилари ҳиндистонлик ихтирочининг ғояси асосида юрак зарбини ва бадан ҳароратини ўлчайдиган ботинка яратишди. Бу ботинка тўплаган маълумотлар ҳам антенналар орқали даволовчи шифокорнинг компьютерига бориб тушади. 

Белгиядаги "Bernaert" компанияси ҳам худди шу усулда болалар пижамасини мукаммаллаштирди. Бу пижама гўдак ухлаётган пайтда унинг соғлиғини назорат қилиб туради. Олимлар ушбу пижаманинг болалар ўртасида учрайдиган "чақалоқларнинг тўсатдан ўлиш синдроми" деб номланган жумбоқ ўлимни қисқартиришда ёрдам беришига умид қилишмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, ҳозир бу машъум хасталик бир ёшгача бўлган ҳар 1000 нафар чақалоқнинг иккитасини тўсатдан ҳаётдан олиб кетмоқда. Ушбу пижама матоси ораларига 5та узатувчи тола ўрнатилган бўлиб, уларнинг учтаси уйқудаги чақалоқнинг юрак зарбини, иккитаси эса нафас олишини кузатишга мўлжалланган. Барча маълумотлар процессор блокида тўплана боради, мабодо шу орада хавфли аломатлар пайдо бўлгудай бўлса, процессор блоки шу заҳотиёқ "Эҳтиёт бўлинг, хавф яқинлашаётир!" деган маънода белги-хабар бера бошлайди.

Просмотров: 845 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz