. Иммунитети кучли мингни йиқар... - 21 Мая 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 01:17
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Май » 21 » Иммунитети кучли мингни йиқар...
20:56
Иммунитети кучли мингни йиқар...

1. маълум турдаги инфекцияларга чидамлилик. 
2. Жавобгарлик ёки жаримадан озод бўлиш. 
3. Шубҳадан ҳоли.

- Лотин тилидаги immunis (in- «эмас» + minus «хизматга тайёр») сўзидан олинган, маъноси — «оммавий ишлар ва жавобгарликдан озод қилиниш». Иммунитет махлуқот ҳаёти учун жуда муҳим омил ҳисобланади. Касалликларга қарши курашувчи аскарлар илоҳий раббониятга энг яхши далил бўла олади. Чунки биз қанчадан-қанча касалликлар бизни қуршаб олишга интилаётганини билмаймиз. Ана шу биз билмас оламни даф этаётган, уни чилпарчин қилиб, бизга осуда ҳаёт ато этаётган нарса иммунитет бўлади. 
Иммунитетни мен ҳаммамиз кўриб, кўзларимиз ўрганиб қолган ва баъзида нафратимизга сабаб бўладиган қора пашшага ўхшатаман. Қора пашша дегани Африкада ҳам шу, Ўзбекистонда ҳам шу. Узоқ Швецияга бориб келган бир дўстим ҳайратланиб ҳикоя қилган эди: «Гётеборгга борганимда эътиборимни биринчи ўзига қаратган нарса – аэропортнинг ўзидаёқ мени қарши олган ўзимизнинг ўзбекча қора пашша бўлди». Эътибор беряпсизми, дўстимиз қора пашшани ўзбекларники деб атамоқда. Аслида у бутун дунёда бир хил экан. Биз фитратимиз билан биламизки, дунёда яралган жамики махлуқот қайсидир вазифани бажаради. Қора пашша ҳам нимадир қилса керак, дердигу, лекин унинг хусусида жиддий ўйга толмасдик. Ўрганилган маълумотларга қараганда, қора пашша бизнинг овқатларимизга, ичимликларимизга ва олаётган нафасларимизга таҳдид соладиган заҳарли моддаларни еб кун кечирар экан. Аниқроғи, улар бизнинг ташқи дунёдаги иммунитетларимиз экан (Биз эса пашшани ўлдираётганда шу қадар юзимизни буриштириб ўлдирамизки, асти қўяверинг!) 
Табиийки, бу ҳолатларни ўрганганимиздан сўнг, иммунитетимизни кучайтириш ҳақида бош қотиришимиз лозим бўлади. Айнан шу бўшлиғимизни кучайтиришимиз натижасида, кўпгина муаммоларни бир четга суришга муваффақ бўламиз. Фикрлаш учун бундан ўн йилча бурун Саудияда ўтказилган шов-шувли тадқиқотни келтириб ўтсам. 
Арабларнинг энг севимли ейимликларидан бири седана ҳисобланади. Бу уларнинг урфий амаллари саналса-да, аслида ҳадиси шарифларда келган «Седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир!» деган башоратлари сабабли шу қадар оммавийлашиб кетган. Қизиғи шуки, бу ҳадисни араб олами 20-асрнинг охирларига келиб илмий суратда ўрганишга киришишди. Аммо ушбу тадқиқот мусулмон умматини берк кўчага қадаб қўйишига сал қолди. Чунки ўтказилган текширувлар натижасига кўра, седана бирор бир касалликка том маънода тўсқинлик қила олмас экан. Дардларнинг энг катталарига қўлланиб кўрилганда ҳам, унинг фойдаси бўлмагани қайд этилаверди. Оддий аспирин билан даф бўладиган касалларга ҳам седана қаршилик қила олмади. Ҳамма ҳайрон. Тадқиқотни тўхтатиб қўя қолайлик, дейишса, фахри коинотнинг ҳадислари ёлғонга чиқарилади, тўхтатмайлик, дейишса, ёки дунёдан беркитайлик, дейишса, кўнгилларида алланечук шубҳа пайдо бўлади. Хуллас, ҳамма иккиланиб турган бир алфозда, япониялик олимлардан бири седанани инсон иммунитетига бўладиган таъсирини ўрганиш зарурлигини таклиф этди. Бу ҳолат эса бутун дунёни карахт аҳволга солиб қўйди. Седана бирон бир муайян дардга эмас, балки иммунитетга қўшимча «аскар» жўнатар экан. Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, седананинг бир дона уруғи иммунитет деб аталмиш қўшиннинг ўн баробар кўтарилишига сабаб бўлар экан. Табиийки, иммунитети кучли бадан ҳар қанақа касалликни янчиб, эзиб, инсон чиқараётган нафас орқали сиқиб чиқариб юборар экан. Бу эса ҳадиси шарифдаги «ўлимдан бошқа ҳамма дард»нинг давоси эканини ўз-ўзидан тасдиқлайди...

Интернет маълумолари асосида

Просмотров: 1064 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz