. ВОДИЙЛАРНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА... - 19 Июня 2013 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 04:59
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Июнь » 19 » ВОДИЙЛАРНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА...
11:06
ВОДИЙЛАРНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА...

ВОДИЙЛАРНИ ЯЁВ КЕЗГАНДА...

Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel and Tourism Council — WTTC) эълон қилган янги ҳисоботда Қозоғистон туризм тармоғи тезкорлик билан ривожланаётган давлатлар рўйхатига киритилди.

Аввал хабар қилганимиздай,Тўлебий туманида туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз натижаларини бермоқда. Бугунги кунда туманда 20 дан зиёд сайёҳлик ташкилоти фаолият юритаётгани, замонавий меҳмонхоналар, дам олиш масканлари сони кўпайиб, сервис хизмати кўрсатиш сифати тобора яхшиланиб бораётгани ана шундай кенг қамровли ишлар самарасидир.

Буюк Ипак йўлида жойлашган Тўлебий тумани халқаро туризмни ривожлантириш учун энг қулай туманлардан бири.Шунинг учун бўлса керак, туманда вилоятда биринчи бўлиб туристик ташкилот—“Сайрам-Угам” нодавлат сайёҳлик ташкилоти очилган.Водийларга тўла бу маконда Қорахонийлар даврига мансуб ер ости бинолари топилмоқда.Султонработ қалъаси эса давлат томонидан ҳимояланган.Қоратепа қишлоқ округида эса қадимий ғорлар топилиб, ундаги ёзувлар ўрганилмоқда.Буларнинг барчаси сайёҳларни туманга жалб этмоқда.

—Шуни қайд этиш жоизки, туризм барқарор иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу соҳа аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради,—деди биз билан суҳбатда “Сайрам-Угам” сайёҳлик ташкилотининг раҳбари Алихан Абдешов.— Шу боис туманимизда мазкур тармоқ салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланиб, муваффақиятли амалга оширилаяпти. Жумладан, янги сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилаяпти, мавжуд транспорт коммуникациялари қайта таъмирланиб, янгилари барпо этилаяпти.

Қозоғистон 1994 йилда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO)га аъзо бўлган. Ҳамкорликнинг 20 йили мобайнида мамлакатимиз ушбу ташкилот билан ҳамкорликда қатор муҳим тадбирларни ўтказди. Ипак йўли мамлакатларининг мажлислари , Маданий меросни сақлаш бўйича семинар , Ипак йўлида туризмни ривожлантириш бўйича семинарлар шулар жумласидандир. 2010 йил 8-9 сентябрь кунлари Алматида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Талеб Рифаи иштирокида ўтказилган навбатдаги мажлисда “Ипак йўли” савдо белгисини жаҳон сайёҳлик бозорига олиб чиқиш борасида муҳим

қадам қўйилди. Шунингдек, UNWTOнинг Кенжу (Жанубий Корея) шаҳрида ўтказилган 19-сессиясида Европа минтақавий гуруҳи томонидан Қозоғистоннинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг аъзолигига сайланиши, мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги халқаро миқёсда эътироф этилаётганининг ёрқин далилидир.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳамда Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, 2000 йиллар бошларида туризм жаҳон миқёсида экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича автомобилсозлик, кимё ва озиқ-овқат саноатини ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Маълумки, қадимда аҳолининг савдо-сотиқ билан шуғулланиш, таълим олиш, муқаддас жойларни зиёрат қилиш мақсадида ўз юртларидан йироқ жойларга сафар уюштириши натижасида вужудга келган бу соҳа ўрта асрларга келиб, айниқса, Осиёда шаҳарсозликнинг ривожланишига, жумладан, карвонсаройлар, мадрасалар, бозорлар ва йўлларнинг қурилишига сабаб бўлди.

Ҳозирги кугда ўнлаб мамлакатлар туризмни кўп тармоқли, аҳолининг асосий қисмини иш билан таъминлайдиган йирик саноат турига айлантирдилар.

Тан олиш жоиз: мустақиллик йилларида катта туристик салоҳиятга эга бўлган мамлакатимизда қадимий ёдгорликларни реконструкция қилиш, маҳаллий туроператорларни қўллаб-қувватлаб, уларга ўз фаолиятларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жойларда соҳага оид инфратузилмани барпо этиш, шунингдек, туризмнинг бошқа йўналишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилдики, натижада Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимиз сон-саноқсиз осори-атиқалари, урф-одатлару миллий таомлари, бетакрор табиатини бутун дунёга намоён қилиш имкониятига эга бўлди.

Бу эса бой тарихга эга юрт ва замон билан ҳамнафас яшаётган мамлакат сифатида эътироф этилувчи Қозоғистонни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлган сайёҳлар сонининг йилдан йилга ортиб боришига хизмат қилаяпти.

Тўлебий туманига сўнгги йилларда Европа, Эрон, Арабистон, Африка ва Америка давлатларидан минглаб сайёҳлар келишмоқда.

Бундай натижаларга осонликча эришилгани йўқ, албатта. Бинобарин, кейинги йилларда тоғ қишлоқларида меҳмон уйлари қурилиб, сайёҳларнинг имкони борича кўпроқ туристик объектларни томоша қилишлари учун уларга барча қулайликлар яратилгани, Меҳмон уйларинг меҳмонхоналардан фарқи шуки, меҳмонлар бу ерда аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш имкониятига эга.Меҳмонлар маҳаллий аҳоли билан яқиндан танишадилар, халқнинг урф-одатлари, маданиятини ўрганишга имкон бор.От миниб тоққа чиқишни истаганларга қишлоқ аҳли ўз хизматларини таклиф этишади.

—Демак, бу ишлар қонуний равишда амалга оширилади.

—Албатта. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида мазкур тармоқдаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ҳамда туризмни иқтисодиётнинг етакчи соҳалари қаторига киритиш учун зарур қонунчилик базаси яратилди. Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш, сайёҳлик инфратузилмасини жаҳон андозалари даражасига кўтариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилиб, янги-янги йўналишлар очилди. Бу эса туристларнинг юртимизга бўлган қизиқишини янада орттирди.

Демак, туризм, ўз навбатида, аҳоли бандлигини таъминлаш ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим соҳага айланиб бораяпти, десак муболаға бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, халқаро туризм ривожланган ва ривожланаётган туманлар иқтисодиётини мустаҳкамлай оладиган кўп тармоқли, йирик саноат тури кўринишидаги кучга айланди.

“Сайрам-Угам” нодавлат сайёҳлик ташкилотининг таклифи билан Тўлебий туманига ташриф буюрган бир гуруҳ сайёҳлар билан танишдик ва улар билан суҳбат қурдик.

Ежи Шлука, “Bohema Lazne” компанияси директори (Чехия):

– Чехиянинг Карлови Вари шаҳрида жойлашган компаниямиз кўплаб турдаги даволаш муолажалари ва меҳмонхона хизматларини таклиф этиш билан шуғулланади. Мижозларимиз нафақат даволаниш, балки Чехиянинг гўзал масканларини томоша қилиб, мароқли ҳордиқ чиқариш имконига ҳам эга.Тўлебий туманида бир ҳафта давомида бўлиб, туризм инфратузилмаси изчил ривожланаётгани ва , сервис хизмати халқаро андозаларга тўла мос эканлигига гувоҳ бўлдим. Меҳмондўст халқнинг миллий маданияти ва қадриятлари билан танишиб, ҳайратим ва ҳавасим ғоят ошди. Мамлакатингиздаги тинчлик ва осойишталик, қадимий маданий ёдгорликлар, бугунги тараққиёт ва улкан бунёдкорлик ишлари, халқингизнинг урф-одатлари, миллий таомлари европаликларни ўзига жалб этмоқда.

Валентина Малая, «Sayama travel group» компанияси савдо директори (Таиланд):

– Қозоғистоннинг сайёҳлик бозори биз учун жуда истиқболли.Юртингиздаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳити, дунёга машҳур меҳмондўстлик юртингизга келаётган сайёҳлар оқимини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу ердаги

миллий таомлар, хушманзара табиатдан баҳраманд бўлиб, озода ва кенг кўчаларда сайр қилиш ҳар қандай кишига катта завқ бағишлайди.

Батирбек Рахметов, “Петропавл” сайёҳлик ташкилоти раҳбари.Туркистон, Сайрам каби шаҳар ва қишлоқларларга саёҳат қилувчилар тобора кўпайиб бораётгани ҳақида эшитгандим, бу жойларда кўп маротаба бўлганман.Мана энди сайёҳлик чегараси кенгайиб, Тўлебий тумани ҳам ҳам бу қаторга қўшилгани қувонарли ҳолдир.. Мамлакатимизда сайёҳликнинг, жумладан, ички туризмнинг ривожланиши хусусий секторнинг тараққий этиши, янги иш ўринлари очилиши, иқтисодиётимизнинг ва халқимиз фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилмоқда.

Б.ДЎСМАТОВА.

Просмотров: 1248 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz