. Хитой табиблари нима дейди? - 21 Мая 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 03:56
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Май » 21 » Хитой табиблари нима дейди?
20:53
Хитой табиблари нима дейди?

Хитой табиблари нима дейди?

Босма
PDF

Пекиндаги "Гуанангмэн" шифохонасининг етакчи мутахассисларидан бири Цуй Юн-Цян қадимий Хитой табибларидан қолган манбаларга асосланиб ўтказган тадқиқотларининг натижаларини эълон қилди. 

Шу тариқа, Цуй Юн-Цян халқ табобатида қўлланиладиган усулларнинг замонавий тиббий билимларга қанчалик яқин эканлигини ҳам бир йўла синовдан ўтказишга муваффақ бўла олди. Хитой халқ табобатида қадимий бир ҳикмат бор, унда шундай дейилади: "Тананинг юқори қисмида азият етказаётган хасталиклар пастки қисмдаги аъзолар туфайли даволанади..."

Бу нима дегани?

Айтайлик, сизнинг қон босимингиз бирдан кўтарила бошлади. Нима қилмоқ керак? Хитой табобати анъаналарига кўра, одамнинг оёқ кафти ўртасида қон босимини туширадиган нуқта мавжуд. Хитой табиблари бу усулни шундай изоҳлайдилар: "Овқатнинг таги олиб кетмаслиги учун аввало қозон тагидаги чўғни олиб ташлаш лозим". 

Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бугунги хитойлик замонавий шифокорлар боши оғрийдиган одамларга кунига икки маротаба — эрталаб уйқудан уйғонганда ва кечаси уйқуга ётишдан олдин тўшакда ўтирган ҳолда қўлнинг бош бармоғи ила чап ва ўнг оёқлардаги нуқталарни уқалаш, қашишни тавсия этадилар. Оёқлар тагини галма-галдан юз маротаба уқаланг — шунда бу тавсияларнинг нақадар ўринли эканини дарҳол ҳис этасиз. 

Шундай қилиб, замонавий тиббиёт ходимлари қадимги усулларни қўллаш бугун ҳам ижобий натижа беришини илмий асосда яна бир бор исботладилар.

Просмотров: 851 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz