. ДИЛ ТУБИДАГИ ГАВҲАР - 18 Июля 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 05:29
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июль » 18 » ДИЛ ТУБИДАГИ ГАВҲАР
10:31
ДИЛ ТУБИДАГИ ГАВҲАР

Касбим юзасидан ҳар куни интернетдаги хабар-
лар оқими билан танишиб чиқаман. Тунов куни
ижтимоий сайтлардан бирида тарқатилган бир
хабар эътиборимни тортди. Охиригача ўқиб
чиқдиму бутун вужудимда чумоли ўрмалагандай
бўлди. Хабарда бир неча халқларнинг қай дара-
жада «муҳаббатли экани»ни аниқлаш борасида
сўровнома ўтказилгани, унинг натижаларига
кўра, Қозоғистон энг охирги ўринлардан бирида
туриши эълон қилинган эди...
Хабарни ўқиб, тўғриси, бировларнинг ётоғини
ҳисоб-китоб қилиш, бу ҳақда бутун дунёга жар солиш
қанчалик ўринли бўлишига ҳеч тушунолмадим. Зеро,
бизнинг турмуш тутумимиз муҳаббатни кўча-кўйда
овоза қилиб юришни эмас, ҳамиша қалбнинг энг му-
носиб жойида авайлаб-асрашни, бошқалардан қўриб-
ҳимоялаб яшашни, зарур пайтда пинҳона сақлашни
тақозо этади.
Бизда муҳаббат «Ватан», «она», «оила» каби
сўзлар билан ёнма-ён юради. Бу эзгу ҳиссиёт ҳали
туғилмасимизданоқ она орқали қонимизга сингади.
Кейин унинг ширин алласи, қайноқ меҳри юракдаги
муҳаббатимизни оловлантиради.
Истиқлол ва маънавиятнинг инжа булоқларидан
қониб ўтказажак ўсмирлик дамларимиз ҳам бу туйғу
билан ҳамоҳанг кечади: устозга, дўстга, мактабга нис-
батан муҳаббат туйғуси бизни улуғлайди. Миллий
урф-одатлар, азалий қадриятлар, асрий анъаналар-
га мос тарзда ўтган тўйдан кейин янада мустаҳкам
риштага айланган муҳаббат умримизнинг сўнги кунига
қадар қалбимизни яшнатиб туради. Бизда бу туйғуга
илоҳий неъмат сифатида қаралади.
Биз муҳаббатни ҳамиша ор-номус, ҳаё ва ибо, уят
ва андиша пардаларига ўраб, асраб-авайлаймиз. У
ҳамиша қалбимиз тўрида туради. Асрлар давомида
муҳаббатни энг буюк неъмат, энг покиза туйғу, энг эзгу
қадрият даражасида улуғлаб келган миллат қалбидаги
ҳисларни шаҳвоний ҳирс исканжасидаги айрим кимса-
лар қаердан ҳам билсин.
Аллақайси сайтнинг муҳаббат ҳақида ўтказган
бўлар-бўлмас сўровномасида она диёрим номи
рўйхатнинг сўнгги қаторида қайд этилгани мени чек-
сиз қувонтирди! Чунки бизнинг илм-фан, санъат, са-
ноат, бунёдкорлик каби кўплаб соҳаларда бутун ду-
нёни ўзига ром этаётгани, юқори ўринларни эгаллаб
турганини жаҳон эътироф этмоқда. Бундай юксак
муваффақият замирида халқимизнинг она Ватанга,
оиласига ҳамда бир-бирларига нисбатан улкан бир
муҳаббати мужассамлиги исбот талаб қилмайдиган
ҳақиқатдир!
Юсуфжон РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Просмотров: 3184 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 1.0/23
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz