. СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ? - 5 Июня 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 01:57
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июнь » 5 » СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ?
09:06
СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ?

СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ? ГЎШТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЙИРИК ҚОРАМОЛ

Сигир зотини танлаш муҳимми? Гўшт йўналишидаги йирик қорамол

Сигир зотини танлаш муҳимми?

Албатта, муҳим! Сигир зотини танлашда биринчи мезон – бу чорвачилик фермасининг йўналиши. Яъни, сигир қандай ферма учун ва қай мақсадда сотиб олинади? Сут фермаси учунми? Сут-гўшт фермаси учунми ёки гўшт фермаси учунми? Шу саволга аниқлик киритгандан кейин қандай йўналишдаги қорамол зотини сотиб олишни ҳал қилишингиз мумкин. Йирик қорамолнинг учта асосий йўналишдаги тури мавжуд: сут йўналишидаги, сут-гўшт йўналишидаги ва гўшт йшналишидаги қорамол зотлари. Шу билан бирга, иқлим шароити ўхшашлиги ва зотнинг репродуктив хуссиятларини ҳам инобатга олиш зарур. Сут ва гўшт йўналишидаги моллар сут ва гўшт унумдорлиги кўрсаткичларидан ташқари ўзиларининг ташки кўриниши, тана тузилиши (экстерьер) билан ҳам ажралиб туради.

тана тузилиши.jpg

Ўзбекистоннинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар бизнинг фермаларга исроил, АҚШ ва Канададан сут ва гўшт-сут йўналишидаги зотли сигирларни олиб келишни тавсия этадилар.

Мақсадни белгилаб олиш учун, келинг сут ва гўштнинг фойдали хусусиятларини яна бир эсга солиб оламиз.

Сут. Сут ва сут маҳсулотлари таркибида бироз миқдорда бизга маълум деярли барча витаминлар мавжуд. Сут ва сут маҳсулотлари нисбатан катта миқдорда калий, кальций, натрий, магний, хлор, фосфор, шунингдек муҳим физиологик аҳамиятга эга микроэлементлар бор. Кальций ва фосфорнинг оқилона нисбати кальций яхши ўзлаштирилига ёрдам беради.

Гўшт. Мол гўшти – инсон учун ноёб қувват манбаи. У ўз тузилиши, кимёвий таркиби ва хусусиятларига кўра инсон организми эҳтиёжларига жуда мос. Озиқланиш нормалари илмий ҳисоб-китобларига кўра одам боласи йилига 90 кг гўшт истеъмол қилиши керак.

Танлаш осон бўлиш учун қорамол зотларининг ҳар бирига қисқача тавсиф бериб чиқамиз. 

Мазкур мақола гўшт йўналишидаги қорамол зотларига бағишланган. Шунингдек, сайтимиз саҳифаларида сиз сут йўналишидаги ва гўшт-сут йўналишидаги қорамол зотлари билан танишишингиз мумкин. 

Қалмиқ зоти

калмыцкая.jpg

Қалмиқ зоти СССРда 400 йил аввал Жунгардан Волга бўйига кўчиб келган қалмиқ қабилалари шарофати билан танилган. Зот кескин континентал ва континентал иқлимда йил бўйи кўчманчилик шароитида боқилганда табиий танлаш ҳисобига шаклланган. Кўп асрлар давом этган табиий танлаш оқибатида бу зот жуда ноёб физиологик хусусиятга эга бўлган – баҳор-куз даврида ички ва тери ости ёғ қатламини йиғади. Яйловда ўтлаш даврида бу зот моллари ички ёғини 60 килограммгача кўпайтирадилар, қиш даврида ёки ем кам бўлганда сигир шу ёғ ҳисобидан яшайди. Шу билан бирга тери остидаги ёғ миқдори ўзгармайди ва қалин жуни билан биргаликда жониворларни ноқулай табиий шароитдан ҳимоя қилади. Туллагандан кейин ялтироқ жун ўсиб чиқади, у жониворларнинг тер ва ёғ безлари яхши ишлашига ёрдам беради ва жазирама иссиқдан ҳимоя қилади. Зотнинг яна бир қатор афзал томонлари бор: тез етилади, парваришлаш шароити борасида инжиқ эмас, касалликларга қаршилик кўрсаткиш қобилияти яхши ривожланган ва жуда чидамлили.

Қалмиқ зотининг туридан (тез етиладиган ва кеч етиладиган) қатъиназар бу зот сигирларнинг ранги қизил, бурун-лаб ойнаси оч, бироқ қизил-ола сигирлар ҳам учрайди, уларнинг боши оқ ва биқинида ҳамда оёқларида ҳам оқ қашқаси бўлади. Иккала тур сигирларнинг экстерьери деярли бир хил: сигирларнинг баландлиги (бўйи) тахминан 127 см; қиялама бўйи 160 смга яқин; боши кичкина, пешонаси тор ва ичига ботган, бурни букиқ ва шохлари ярим ой шаклида; бўйни қалин ва калта; кўкраги чуқур (70 смгача) ва кенг (42 смгача); яғрини, елкаси ва бели тўғри; думғазаси тор ва бироз тепага қараган; гавда суяклари мустаҳкам; оёқлари тўғри ва бақувват; мушаклари жуда яхши ривожланган. Қалмиқ сигирларининг тез етиладиган тури кеч етиладиганларига қараганда майдароқ, гавда суяклари енгил ва тери юпқароқ ва шунинг учун сўйилганда 2-4%га кўпроқ гўшт чиқади. Мазкур зотнинг кеч етиладиган зотининг тери қалин, дағал ва вазнининг 6,5%ни ташкил этади.

Янги туғилган ғунажинларнинг вазни 20-22 кг, буқачаларнинг вазни 22-25 кг бўлади. 6 ойлик бўлганда ёш ҳайвонлар 180 кг вазн йиғиши мумкин, 8 ойлигида эса – 220 кг, 18 ойлик бўлгандаги рекорд оғирлик – 342 кг қайд этилган. 3 ёш бўлганда тирик вазни 400-440 кгга етади, катта ёшга етган сигирлар 470-540 кггача тош босади, баъзида бу кўрсаткич 670 кгга етади. Катта ёшли ишлаб чиқарувчи буқалар 800-870 кг, баъзида 110 кг тош босади. Ширадор ва дағал емда жадал боқилганда бир кунда тана оғирлиги 1000 граммни ташкил этади. Сўйилганда тирик вазнининг 55 дан 68 фоизигача гўшт беради. Сут унумдорлиги 1000-1200 кг, аммо энг маҳсулдор сигирлар сути оширилса, 2500 кг сут бериши мумкин, бунда ёғлилик даражаси 4-4,5 фоизга етади. Энг куп сут берган сигир Улан-алик лақабли сигир бўлган, у бир лактация даврида 4826 кг сут берган, бунда ёғлилиги 4,7% бўлган. Кўпайиш қобилияти 85-95 фоизни ташкил этади.

Қорамолнинг қалмиқ зоти МДҲ мамлакатларида кўп боқилади, Россияда бу зот гўшт йўналишидаги қорамолнинг 51%ни ташкил этади. 1990 йилда қалмиқ зотли наслдор сигирлар сони 315 мингтани ташкил этган, 2006 йилдаги бонитировка натижаларига кўра 97,5 мингтагача камайган. Бу сигир зоти Ставрополь ўлкасида. Астрахань, Оренбург ва Саратов областларида, Сибир ва Узоқ Шарқда кўпайтирилади. Энг илғор наслчилик хўжаликлари Калмикия, Краснодар ўлкаси ва Ростов областида жойлашган.

Герефорд зоти

герефорд.jpg

Герефорд зотли қорамол XVIII асрда Англиянинг Герефорд, Оксфорд ва Шропшир графликларида маҳаллий зотлар асосида сермашаққат меҳнат эвазига яратилган. XIX асрнинг бошларида герефорд зотли сигирлар АҚШга келтирилди, бу ерда 1840 йилда биринчи наслчилик хўжалиги ташкил этилган, 1846 йилда эса наслчилик китоби яратилган. 1881 йилда Америка герефорд сигирлари уюшмаси яратилган. Уюшма бу зотни муваффақият билан такомиллаштириб, зот дунё бўйича кенг тарқалишига ёрдам берган. Герефордлар жуда чидамли, тез етилади, янги иқлим шароитига яхши мослашади, узоқ кўчишга, яйловда боқишга чидамли, энг муҳими бу зот гўшти ингичка толали,каллорияли, ёғ қатлами бир текисда жойлашган.

Зотнинг ранги – қизил, бошида, кўкрак таги, гавдасининг пастки қисми, оёқлари ва дум учида оқ қашқалари бор; бурун-лаб ойнаси пушти ранг. Келвати тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, узун ва кенг, оёқлари калта ва бақувват; боши кенг, шохлари узун; бўйни қалин ва калта. Сигирларнинг бўйи ўртача 125 см; кўкрак чуқурлиги 68-72 см ва кўкрак кенглиги 48-50 см; қиялама узунлиги 158 смга етади; яғрини, елкаси в абели кенг; гавда суяклари ингичка; мушаклари яхши ривожланган; териси ингичка, эгилувчан.

Туғилганда ғунажинларнинг вазни 25-28 кг, буқачалар 28-34 кг. 6 ойлик бўлганда ёш бузоқлар 180 кггача вазн йиғади, 8 ойлик бўлганда 230 кггача;, 14 ойлик бўлганда вазни 300 кгга, буқачаларники 320 кггача етади. Бир ярим ёш бўлганда ғунажинлар 400 кг,буқачалар тахминан 450 кг бўлади. Катта ёшли сигирларнинг тирик вазни 500-600 кг,буқаларники 800-900 кгга етади; баъзида сигирларнинг тирик вазни 750 кгга, буқаларники 1200 кгга етади. Бир суткалик оғирлик олиш 1000-1200 грамм, аммо суткасига 2000 кг семирган сигирлар ҳам қайд этилган, бунда ҳаддан зиёд ёғ босиш кузатилмаган. Сўйилганда тирик вазнининг 60-70% миқдорида гўшт беради. Сут унумдорлиги ўртача 1400 кг, сут ёғлилиги 4%ни ташкил этади, сути соғиб олинмайди, бузоқлар эмишига қолдирилади.

Собиқ СССРга герефорд сигирлари Англия ва Уругвайдан 1928-1932 йилларда экспорт қилинган1947 йилдан кейин герефордлар АҚШ, Англия ва Канададан олиб кирилган. Бу зот сигирлари Россиянинг Европа қисми, Сибирь, Узоқ Шарқ ва жанубий ҳудудларда кўпайтирилган. Герефорд зоти Россиядаги гўшт йўналиги қорамоллари ичида иккинчи ўринда туради, 2005 йилда бу зотнинг салмоғи 25,2%ни, яъни 36792 бошни ташкил этган. 2006 йилдаги бонитировка натижаларига кўра 39 786 бош герефорд қорамоли қайд этилган.

Қозоқ оқбош зоти

казахская белоголовая.jpg

Қозоқ оқбош зоти собиқ СССРда (ҳозирги Қозоғистон, Россиянинг Волгоград, Оренбург ва Саратов областлари) XX асрнинг 30-40 йилларида яратилган, расман 1950 йилда рўйхатга олинган. Селекция қозоқ ва қалмиқ зоти урғочи сигирларини герефорд буқалари билан чатиштириш орқали амалга оширилган. Натижада янги яратилган зот шу зот молларининг энг яхши хусусиятларига эга бўлди – иқлим шароитига яхши мослашиш, конституция мустаҳкамлиги, тез етилиш ва кўп гўшт бериш. бундан ташқари қозоқ оқбош зоти ем танламаслиги ва парваришда инжиқмаслиги билан, шунингдек касалликларга қарши курашиш қобилияти билан герефорд зотидан ўзиб кетган. Қозоқ оқбош зотининг экстерьери герефорд зотиникига жуда ўхшайди. Ранги қизилнинг ҳар хил тусида, боши, кўкраги, қорни, оёқларининг ва думининг учи оқ. Яғрини ва думғазасида оқ қашқали сигирлар ҳам учрайди. Бу зот сигирлари одатда йирик бўлади, баландлиги (бўйи) 127 см га етади, боши катта, бироз бесўнақай. Гавдаси чўзиқ – қиялама узунлиги чамаси 155 см, кўкраги чуқур -72 см ва кенг – 47 см, кўкрак айланаси – 187-190 см, олди қисми орқа қисмига нисбатан яхши ривожланган;

жун қопламаси ёзда қалин ва калта, қишда узун ва биро жингалак. Комплекс баҳоланганда 85 балл берилади.

Туғилганда ғунажинларнинг вазни 25-27 кг, буқачаларнинг вазни 28-30 кг бўлади. Сигирлардан ажратилган вақтга келиб ёш ҳайвонларнинг вазни 250 кгга етади. Суткасига 6 ем бирлигигача сарфланганда 18 ойлик бўлганда ғунажинлар 395 кггача вазн йиғади, бу элита-рекорб тоифаси кўрсаткичидан 15 кгга оғир. Подани тўлдиришга боқиладиган бўрдоқи буқачалар 15 ойлигида 500 кгдан ошиши мумкин. 8 ойликдан 15 ойликкача ўртача ўсиш суръати суткасига 950 кгдан 1033 кггача. Ёшга етган сигирлар 500-560 кг, буқалар 850-950 кг бўлади, баъзи сигирлар 750-800 кг, буқалар1100 кггача ўсади. Сўйилганда сигирлардан 55%, бўрдоқига боқилган буқалардан 60-74% гўшт олинади. Суякларнинг вазни нимталанмаган гўштнинг 13,9 фоизини ташкил этади. Гўшт ёғлилиги бир текисда. Сигирларнинг сут унумдорлиги 1000 дан 1500 литргача, сут ёғлилиги 3,8-4,0%, баъзида 4,8%.

Қозоқ оқ бош зоти Россиянинг деярли барча минтақаларида, Қозоғистон ва Мўғулистонда боқилади. 2006 йилда ўтказилган бонитировка натижаларига кўра Россияда қозоқ оқ бош зоти сони 22276тани ташкил этди, гўшт йўналишидаги моллар ичида бу зот улуши 16%ни ташкил этди. Ҳозирда “анката” йирик мол типи, 2 та тўқол тип – “чиҳатой” ва “волга орти” типи, шунингдек 16 та сермаҳсул завод линияси мавжуд бўлиб, улар ўз кўрсаткичлари бўйича зот стандартларидан 7-30% га ошади. Наслчилик хўжаликларида ва заводларида унумдорлик бўйича рекорд кўрсаткичларга эга олий тоифали молларни яратиш ишлари давом этмоқда.

Абердин-ангус зоти

абердин-ангусс.jpg

Абердин-ангус зоти шимоли-шарқий Шотландиянинг Абердин ва Ангус графликларида XVIII аср охирларида бошланган, бунинг учун автохтон ва тўқол (шохсиз) зотлар танлаб олинган. 1862 йилда биринчи наслчилик китоби нашрдан чиққан, 1873 йилда бу зотни АҚШга, 1876 йилда Канада олиб чиқиш бошланди. Ҳозирда Абердин-Ангус зоти ўзининг юмшоқ ва нозик толали мармар гўшти туфайли АҚШ, Шимолий ва Жанубий Америка, Буюк Британия, Янги Зеландия ва МДҲ мамлакатларида кенг тарқалган. Бундан ташқари бу мол гўшт йўналишидаги мол ичида энг тез етиладиган зот ҳисобланади (бузоқлар биринчи марта 14-15 ойлигида уруғлантирилади. Саноат миқёсида чатиштириш ва турли иқлимга мослашиш кўрсаткичлари жуда юқори.

Зотнинг ранги қора. Конституцияси гўшт йўналишидаги зотга мос – боши катта; бўйни калта ва йўғон, бир текисда елкага қўшилиб кетади; гавдаси кенг ва юмалоқ, оёқлари калта. Яғрини даражасида ўлчаганда, бўйи 118 смдан ошмайди; кўкрак чуқурлиги чамаси 67 см, кўкрак кенглиги – 46 см; думғазаси кенг; гавда суяклари ингичка, аммо мустаҳкам; мушаклари билак ва сакрашбўғинларигача яхши ривожланган; тери шалвираган, юпқа, бироқ тери остидаги қалин ёғ қатлам туфайли тери қалиндек туюлади.

Абердин-ангус зотининг урғочи бузоқлари 22-25 кг вазн билан, буқачалари 25 кгдан 28 кггача вазн билан туғилади. Ярим йилда ёш ҳайвонлар 180 кг тош босади,сигирлардан ажартиш вақига келиб, уларнинг вазни 190-230 кг бўлади, 3 ёшга бўлганда сигирларнинг вазни 430-500 кгга етади. Энг зўр катта ёшли сигирлар 650-700 кг вазнга эга бўлса, бўрдоқига боқилган буқалар қарийб 1000 кг тош босади. Сўйилганда тирик вазнининг 62-65%и миқдорида гўшт беради. Сут унумдорлиги 1700 кгдан ошмайди ва, одатда, сут бузоқларга қолдирилади.

Галловей зоти

галловейская.jpg

Галловей зоти Буюк Британияда энг қадимги қорамол зотларидан ҳисобланади. Бу ерда унинг гўшт унумдорлиги бошқа зотларга нисбатан 10%га қимматроқ баҳоланади. Сабаби бу зот гўшти жуда мазали бўлиб, ёғ қатлами ҳам бир текисда. Галловей зотининг ватани Шотландия. Бу зот маҳаллий зот негизида Галловей графлигида XVIII яратилган. XIX аср давомида селекционерлар зотнинг етилишини тезлаштириш ва гўшти хусусиятлари ва мазасини яхшилаш устида ишладилар. Галловей сигирлари йил бўйи ем жуда кам яйловда яшашга жуда яхши мослашган, шунингдек турли иқлим шароитига яхши мослашиш ва ҳар қандай масофани босиб ўтиш уларнинг қонида бор. Шу хусусиятлари билан биргаликда деярли барча қитъаларда бу зотга талаб катта. Бу зотни Голландия, АҚШ, Канада, Бразилия, Аргентина, Кения ва бошқа мамлакатлар жуда яхши сотиб оладилар.

Бу зот асосан қора тусда бўлади, баъзида нимсариқ ёки нимқўнғир тусли бўз рангда бўлади. Бу зот тўқол, яъни шохсиз. Бақувват ва пропорционал гавда тузилишига эга, гавда суяклари яхши ва тўғри ривожланган, оёқлари кучли ва туёқлари мустаҳкам. Экстерьери худди абердин-ангус зотиникига ўхшайди, фақат танаси бироз чўзиқ ва торроқ, жуни узун жингалак, жуни остидаги момиғи нозик ва юмшоқ, жуни совуқ вақтга келиб 20 смгача ўсади.

Туғилганда бузоқлар 24-27 кг бўлади, аммо жуда тез ўсади ва ҳар қандай шароитда катта бўлади. 15 ойлик бўлганда буқалар 400-430 кг вазн йиғади, 27 ойлик бўлганда 485-545 кггача семиради. Ёшига етган сигирлар қарийб 500 кг, буқалар тахминан 850 кг бўлади. Бир суткада оғирлиги кўпи билан 1100 граммга ортади. Сўйилганда буқалар тирик вазнининг 65-70%и миқдорида гўшт беради. Галловей зотли сигирларнинг репродуктив умри узоқ, ўртача сут унумдорлиги - 1500 кг1500 кг, сутининг ёғлилиги 4,0%.

Санта-гертруда зоти

санта-гертруда.jpg

Шортгорн сигирларини браман зотли ҳинд зебу буқалари билан чатиштириш орқали яратилган санта-гертруда зоти гўшт унумдорлиги юқори зотлардан бири. Бу гўшт йўналишидаги қорамол зоти 1940 йилда Техас штатининг Санта-Гертрудис фермасида яратилган. Шунинг учун ҳам у қуруқ иссиқ иқлимга яхши мослашган, дағал емли яйловларга ўрганган ва узоқ масофаларга кўчишга қийналмайди. Чидамлилиги ва жой танламаслиги билан бир қаторда қон сўрувчи ҳашаротларга чидамли, пироплазмоз касаллигига қарши туриш қобилияти кучли.

Санта-гертруда зотли сигирлар тўқ қизил рангда бўлади, баъзида гавдасининг пастки қисмида оқ қашқалари ҳам бор. Сигирларнинг боши кичикроқ, қулоқлари осилган; гавдаси кенг, мушаклари яхши ривожланган, елкаси тўғри ва кети бироз пастга тушган; кўкраги чуқур ва кенг; бақбақаси (томоғи остида осилиб турадиган териси) яққол кўзга ташланади; оёқлари бақувват ва қотма. Буқаларининг экстерьида букриси кўзга ташланиб туради. Букри яғрини ёнида юза келади. Териси эгилувчан ва юпқа, бўйнида қават-қават букланиб туради, қисқа ва ялтироқ жун билан қопланган.

Санта-гертруда зотли бузоқлар 29-35 кг вазн билан туғилади. Бутилкадан сут бериб яхши боққанда суткасига 1000-1200 г семиради, 8 ойлигида ёш ҳайвонлар 250 кггача вазн олиши мумкин, бир ярим ёш бўлганда ғунажинлар 400 кг. буқачалар – 510 кг тош босади. Ёши етган сигирларнинг тирик вазни 560-620 кг (баъзи сигирлар яхши боқилганда 780 кгге етади, буқаларнинг вазни 830-1000 кггача етади. Сўйилганда тирик вазнининг 63-65%и миқдорида гўшт беради. Боқиш ва парвариш шароитлари тенг бўлганда санта-гертруда зотли бузоқларнинг гўшт унумдорлиги кўрсаткичлари бошқа инглиз моллариникига нисбатан 20%га юқори.

Табиийки, бу зотнинг сут унумдорлиги паст. Биринчи марта болалаган сигирларнинг суткалик сут унумдорлиги 5-10 кгни ташкил этади, сутнинг ёғлилиги 4,6%, аммо сутининг ёғлилиги 6%ни ташкил этадиган сигирлар ҳам учраб туради.

Бу зот сигирлари АҚШ, Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда кенг трақалган. Бу зот сигирлари дунёнинг 31 мамлакатида боқилади. 1956 йилда бу зот собиқ СССРга олиб кирилган. АҚШдан олиб келинган санта-гертруда сигирлари Ўзбекистон, Жанубий Қозоғистон, Украина ва Россиянинг Ростов области иқлимига жуда яхши мослашган. Яратилган наслчилик фермаларида ишлаб чиқарувчи буқалар қалмиқ, олатоғ ва Осиёнинг маҳаллий зебусимон сигирлари билан чатиштириш учун етиштирилган. Олинган аралаш зотларнинг гўшт маҳсулдорлиги юқори бўлсада пушт бериш қобилияти паст бўлган.

Бельгия зангор зоти

beljgijskie_golubie_korovi_bodibilderi.jpg

Йирик қорамолнинг белгия зангор зоти гўшт йўналишидаги зот ҳисобланади. Бу зот XIX асрда бельгияда сигирларнинг маҳаллий популяциясини Буюк Британиядан келтирилган калта оёқли буқалар билан чатиштириш орқали яратилган. Бельгия зангор зотини яратишда шароле зотли қорамолдан фойдаланилган деган фикр бор. Бельгия зангор зотининг асосий хусусияти – мушаклари массаси жуда катта, худди икки баравар кўпайгандек кўринади.

Ранги оқ, оқ-зангор, зангори-чавкар (ола) ва қора, баъзида қизил ранглилари учраб туради. Бу зот моллари юмалоқ шаклга эга, мушаклари яхши ривожланган. Бўйни, елкаси, орқаси ва сонидаги мушаклари айниқса ривожланган. Елкаси тўғри, сони думалоқ, оёқлари маҳкам ва бақувват. Яғрини даражасида бўйи 145-150 см.

Буқаларнинг тирик вазни – 1100-1250 кг, сигирларники 850-900 кг. Сўйилганда тирик вазнининг 70-80%и миқдорида гўшт беради. Зотлараро чатиштирилганда она тарафга нисбатан тирик вазниниг яна 5-7%и миқдорида кўпроқ гўшт беради. Гўшти ёғи камлиги ва пархезлиги билан ажралиб туради.

Бельгия зангор зотининг афзалликлари:

  • Ювош
  • Танаси жуда яхши тузилган ва серҳаракат
  • Осон болалайди
  • Эрта етилади
  • Мушаклари жуд яхши ривожланган
  • Бир суткада семириш даражаси юқори
  • Бўғозлик даври қисқалиги
  • Чатишган бузоқларни олишга яхши тўғри келади.

Лимузен зоти

limuzin3.gifЮқори маҳсулдорли лимузен зотини боқиш ва кўпайтириш қийин эма. Бу зот ҳар қандай шароитга ўрганиши мумкин. Гўшти юмшоқ, мазали ва шу хусусиятлари билан замонавий истеъмолчиларни ўзига тортади. Оғир иқлим шароити ва чорвадорларнинг талабчанлиги оқибатида дунёда энг маҳсулдорлиги юқори зот яратилишига сабаб бўлди.

Лимезун зоти Франциянинг Лимузен провинциясида яратилган. Бу провинция қахратон қишлари билан танилган бўлиб, бу ерда анъанавий чорвачилик ривожланган. Лимузен зоти қўпол конституцияли маҳаллий ишчи аквитания зотини яхшилаш орқали яратилган

Лимузен зотининг тарихи XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. XIX асрнинг биринчи ярмида Лимузен провинциясининг чорвадорлари маҳаллий молларнинг гўшт бериш хусусиятларини яхшилашга, бу зотни ишчи-гўшт-сут йўналишидаги зотга айлантиришга киришадилар. Кейинчалик чорвадорлар бу зотни аввало гўшт йўналишида такомиллаштиришни, шу билан бирга экстерьерини яхшилашни бошладилар. Зотнинг энг яхши вакиллари кўргазмаларга қўйилди. 1856 йилда лимузен зотининг насл китоби нашр этилди. XIX асрнинг иккинчи ярмида гўшт бериш хусусиятлари ва тез етилиш, гавдаси катталиги ва ёғсиз гўшт олиш бўйича селекция олиб борилди. Наслчилик ишида жониворларнинг келиб чиқиши ва буқаларни наслига қараб баҳолашни роли ортиб борди. 1925 йилдан бошлаб ёпиқ турдаги наслчилик китоби чоп этила бошланди. XX асрнинг биринчи ярмида гўшт бериш хусусиятлари ва тез етилиш бўйича қорамол селекцияси давом эттирилди, зот бўйича қондош гуруҳлар ташкил этиш бошланди.

XX асрнинг иккинчи ярмида лимузен зотли молларни бўрдоқига боқиш ихтисослаштирилди. Лимузен моллари ёшлигида сўйиш учун бўлмаларда бўрдоқига боқила бошланди: тирик вазни 500 кгга етганда 8-10 ойлигида ёки 10-12 ойлигида, айниқса қимматли бузоқ гўшти олиш учун 3-4 ойлигида тирик вазни 140-170 кг бўлганда. Лимузен моллари гўшт бериш ва сўйиб сотилиш хусусиятлари бўйича такомиллаштирилди (лимузен зотли молнинг гўшти Францияда энг яхши ҳисобланади ва юқори баҳода сотилади).

Экстерьери бўйича лимузен зотли қорамол гўшт йўналишидаги мол экстерьерига жуда мос. Бу зот молларининг боши калта, пешонаси кенг, кўкраги чуқур, қовурғалари думалоқ. Бу зот ранги қизил, қизил-қўнғир. Елкаси жуда кенг, мушаклари яхши ривожланган; думғазаси кенг ва думғаза мушаклари яхши ривожланган. Сигирларнинг яғрин даражасидаги бўйи 127-130 см, буқаларники – 135-140 см; кўкрак айланаси сигирларники 187-193 ва буқаларники 230-235 см.

Туғилганда бузоқларнинг вазни 36-40 см, суткасига 800-1000 граммдан семиради. Сигирларнинг тирик вазни 580-600 кг, буқаларники – 1000-1100 кг. Лимузен зоти сигирлари яхши оналик хусусиятларига эга. Болалаш осонлиги 98%. Сигирларнинг сут унумдорлиги 1200 кгдан 1800 кггача, сутининг ёғлилиги 5,0%.

Яйловда боқилиб, бироз миқдорда концентратлар билан қўшимча боқилганда лимузен сигирлари тез суръатларда ўсади ва ёшлигидаёқ кўп миқдорда олий сифатли гўшт беради. Сўйилганда осон нимталанади ва жуда мазали гўшт беради. Ёғлилиги юқори эмас: мушак/ёғ нисбати 7 га тенг, мушак/суяк нисбати- 4,7. Буқачалар 18 ойлигида сўйилганда тирик вазнининг 68-70%и миқдорида гўшт олинади. Лимузен зотидан хилма-хил якуний маҳсулот олиш мумкин: нозир гўштга сўйиладиган бузоқлардан тортиб, катта вазнли буқалар-у, ғунажинларгача. Зотнинг ўзига хос хусусияти – жониворнинг ёшидан қатъиназар якуний маҳсулот олиш мумкинлиги ва унинг турли ишлаб чиқариш шароитига мослашувчанлиги. Маҳсулотнинг бозор қиймати бўйича ҳам, молни боқиш рентабеллиги бўйича ҳам лимузен тзоти гўшт чорвачилиги учун энг мақбул зот.

Биз бу мақолада энг кенг тарқалган сут, сут-гўшт ва гўшт йўналишидаги қорамол зотларига умумий тавсиф беришга ҳаракат қилдик, бироқ юқорида келтирилган рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Чунки дунёнинг утрли мамлакатларида мавжуд зотлар негизида зотнинг насл хусусиятларини сақлаб қолган ва муайян минтақа шароитларига мослашган маҳаллий зотларни яратиш бўйича ишлар бетўхтов олиб борилади.

Аммо,танлаш сиздан, маслаҳат биздан. Ишингизда омад тилаймиз.


 

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Чорвачилик фермалари учун экологик тоза ...

Бугунги мақолада Сизга Ўзбекистоннинг мазкур бозоридаги янги ма&...

WorldFood-2014 ва AgroWorld-2014

2014 йилнинг 2-4 апрель кунлари “ЎзЭкспоМарказ” кўргазмала...

Қишлоқ хўжалиги маҳсул...

Ўзбекистонда 2013 йилнинг январь-декабрь дарида қишлоқ хўж...

Гўшт-сут фермаси қурилиши бўйича Т...

Шу муносабат билан республикамизнинг йирик заводларидан бири 2013 йилд...

Мақола ёқди:

 


 

Просмотров: 2763 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 1.7/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz