. КИМНИНГ УСТИДАН КУЛЯПМИЗ? - 18 Июля 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 04:59
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июль » 18 » КИМНИНГ УСТИДАН КУЛЯПМИЗ?
10:33
КИМНИНГ УСТИДАН КУЛЯПМИЗ?

«Бир чимдим туз бир хум асални
бузади” деганларидек, миллати-
мизнинг баъзи ёшлари ўзлигини
унутиб қўйишяпти. Интернет де-
гани рақобат (баҳслар) бозори эма-
ски, қизлар йигитларни, йигитлар
қизларни беадаб сўзлар билан ҳақорат
қилса! Яна улар бир миллатнинг фарзанд-
лари бўлса! Ахборотлар макони бўлмиш
интернет фойдали томони билан эмас,
аксинча «бемаъни тарафдан ёшларни ўз
домига тобора кучлироқ тортиб бормоқда.
Албатта, ўша ёшлар маънавиятини
заҳарлайдиган манбалар ҳам инсон қўли
билан яратилган. Телефон орқали улана-
диган қисқа рақамли «Танишувлар майдо-
ни” (чат) ҳақидаги фикрларимни ҳам жоиз
деб билдим. Мен ҳам ушбу рақамларни
териб, дўстлар орттириш мақсадида ўша
хизматга уландим. У ерга кирдим-у, ёшлар
нима мақсадда у ерга кирганларини ту-
шунолмай қолдим. У ерга кирганларнинг
мақсади дўстлашиш эмас, бир-бири билан
уришиш гўё. Бир вилоят ёки шаҳарнинг
йигити бошқа вилоят ёки шаҳарнинг йи-
гити билан «сўкинишади”, бир-бирини
ҳақорат қилиб чарчамайди. Бу ҳам май-
ли, мен қизларнинг «сўкинишини” эшитиб
уялиб кетдим, ҳайратдан ёқа ушладим!
Йигит-қизларимиз хали шунчалар одобсиз
бўлиб кетганми?! Бир миллат, битта халқ,
битта жамиятда яшаб туриб, шунчалар
бир-бирини ҳақорат қиладими одам?! Бу
ахир қандай гап? Ваҳоланки суҳбатлашиш
шартларида сўкиниш ман этилган. Биз
ўзимизни кимга ўхшатсак, ўшалардан
ҳисобланамиз. Бизнинг томирларимизда
Бухорийу Навоийлар, Амир Темур-у Но-
дирабегимлар қони оқмоқда. Биз кечагина
пайдо бўлган халқ эмас, балки тарихи аср-
ларга тенг, илдизи бақувват халқмиз. Биз
бошқаларга эмас, бошқалар бизга тақлид
қилсинлар, маданиятни, яшашни биздан
ўргансинлар!
Жўрабек Латипов.

Просмотров: 5168 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 0.7/33
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz