. Гул бир ён, чаман бир ён - 4 Июня 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Понедельник, 20.05.2024, 01:57
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июнь » 4 » Гул бир ён, чаман бир ён
21:04
Гул бир ён, чаман бир ён

Гул бир ён, чаман бир ён. Тўра Сулаймон

ФАХРИЯ

Ассалом, она юрт, тонглар ўлкаси,

Таъриф-тавсифингни йўқ ниҳояси.

Сенга бағишланур муқаддас қўшиқ

Бу—ўзбек элининг ўз мадҳияси.

Кўҳна ота юртим, қадим Туроним,

Ўз бешик, ўз тилим, шавкатим, шаъним.

Етти иқлим ичра тенги топилмас —

Тупроқлари олтин Ўзбекистоним.

То башар бор экан, бор экан қуёш

Бирлашган элга ёв отолмагай тош.

Ёвқур йигитларинг, лочин қизларинг

Ғанимлар олдида эгишмайди бош.

Дастурхони очиқ, хирмони баланд,

Самовий тоғлари номига монанд.

Оламга машҳур не зотлар ватани

Меҳринг қон-қардошлар меҳрига пайванд.

Сен тошқин Жайҳуним, теран Сайхуним,

Сен—менинг ўтмишим, сен—ёруғ куним.

Елкадош ўлкалар билан ҳамнафас

Шонли Туркистоним—Ўзбекистоним.

Гулинг гулзор бўлсин, қирларинг ўрмон,

Дарёларинг денгиз, кўлларинг уммон.

Ҳудудинг дахлсиз, яловинг юксак

Сен—шарқнинг машъали сен—доруломон.

ИЛТИЖО

Баҳор келса бошланур боғда булбул хониши

Саъва қумри нағмаси, суралай товланиши,

Қирларда лола сайли, қишлоқларда йил боши:

Тўхтагай табиатдан Ҳаққушлар зорланиши

1 / 16

Гул бир ён, чаман бир ён. Тўра Сулаймон

Баҳор, кетма менинг боғимдан.

Қилмиши қинғир зотга давр қайда, даврон қайда?

Ватангадо кимсага беминнат макон қайда?

Ёлғиз отга оламда ном қанда, нишон қайда?

Баҳор, сенсиз саҳрою тоғу тошга жон қанда?

Кетма, Баҳор, менинг боғимдан.

Ўлмасликка ишора — ўланга ошиқлигим.

Саодатга ишора — замонга ошиқлигим

Теранликка ишора — уммонга ошиқлигим.

Гўзалликка ишора — бўстонга ошиқлигим.

Баҳор кетма менинг боғимдан.

Букун қай бир ерда қиш, қайда хазонрезгилик,

Қайларда ёз, қайда куз, қайда жондан безгилик,

Кўкламнинг ҳар нафаси умрга арзигулик,

Боғсиз, боғбонсиз ерда не ҳам қилсин эзгулик...

Кетма, Баҳор, менинг боғимдан.

Гиёҳ билан қопланмиш кўҳна қабр бошлари,

Майсадаги шудринглар—кимларнинг кўз ёшлари?

Бу ерда ётар отам ҳам узангидошлари,

Ҳар баҳор эслар уни қавми-қариндошлари,

Баҳор, кетма менинг боғимдан.

Ёз бўйи қорга зорман, қишда баҳорга зорман,

Чаманда гул бўйига интиқман, интизорман,

Куз келман хазон бўлган севги, гулдан безорман.

Баҳорсиз ҳам диёрсиз эл ичра беназарман,

Баҳор, кетма менинг боғимдан.

АРМОН

Бобомнинг орзулари

амалга ошмас бўлса,

Юрган йўлимда ўлан,

қўшиқ қалашмас бўлса,

Қўшиқларим боғлардан,

тоғлардан ошмас бўлса,

Эл-юрт бахтини куйлаш

менга ярашмас бўлса,

Кўнглимда армон ётар

чўкиб ётган нор мисол.

Хешларимнинг бемаврид

кўзларида ёш кўрсам,

2 / 16

Гул бир ён, чаман бир ён. Тўра Сулаймон

Бир мард билан нопокнинг

тақдирин туташ кўрсам

Қайси бир бегуноҳни

кенг йўлда адаш кўрсам,

Бир бетайин кимсанинг

оёғида бош кўрсам...

Кўнглимда армон ётар

терскайдаги қор мисол.

Аро йўлда қолгудай

бўлса бирор йўлдошим,

Манзилга етмай туриб

қоқилса қайғудошим,

Муҳтож бўлса кимгадир

жон аямас қурдошим,

Бадкор деган ном олса.

УМР ЎТМОҚДАДИР ДАРЁ МИСОЛИ

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,

Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Қолдириб-қолдирмай из бу ҳаётда,

Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Оппоқ тонгни улаб тийраи шомга,

Бирда шак келтириб сирли оламга,

Гоҳо таъзим қилиб бадкор, бадномга,

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Қай кезлар ушалмай орзу-армонлар,

Бирда ғолиб келиб тулкисимонлар,

Бирда бой берилиб бебаҳо онлар,

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Денгиздай мавж уриб, қирғоқдан тошиб,

Юрар йўлимиздан бирда адашиб;

Ким биландир зимдан мансаб талашиб

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Яратиб не сирлар, не мўъжизалар,

Қутлуғ кун кетидан кун ўтказилар.

Беҳуда ўтган дам—кўнгил эзилар...

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Ҳар тонгда тўрғайдан олдин уйғониб,

Чаманлар яратиш ишқида ёниб,

Бирда-чи: эътиқод, имондин тониб

Гул бир ён, чаман бир ён. Тўра Сулаймон

Умр ўтмоқдадир, умр  ўтмоқда.

Эрта билан боғлиқ—не дамларимиз,

Билиб-билмай босган қадамларимиз,

Хайрли иш, алам, қарамларимиз

Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Кексалик мўралаб эшик қоқмоқда,

Болалик қайтадан қайтарилмоқда...

Биздан эрта кунга нелар қолмоқда?

Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Ўлмас созни ўйлаб дегинг келмайди,

Ўчмас издан сўйлаб дегинг келмайди,

Мангуликка бўйлаб дегинг келмайди

Умр ўтмоқдадир дарё мисоли...



 

Просмотров: 2627 | Добавил: agent007 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Бесплатный хостинг uCoz