. 18 Июля 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Суббота, 12.07.2025, 07:18
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июль » 18

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
Ўрдакнинг қақ-қақлаши нима-
гадир акс-садо бермайди. Бу-
нинг сабабини, ҳатто, олимлар
ҳам айта олишмайди.
116 йил умр кўриш ҳар икки
миллион кишидан бир нафа-
ригагина насиб этади.
Индиана штатидаги универси-
тетнинг кутубхонаси ҳар йили
ярим миллиметр чўкмоқда.
Муҳандислар бу бинони
ойиҳалаштираётганларида
китобларнинг оғирлигини эъ-
тиборга олишмаган. Китоблар
кўпайгани сари бино чўкиб
бормоқда.
Зажигалка гугуртдан аввалроқ
ихтиро қилинган.
Дунё океани суви таркибида
инсоният тарихида топил-
гандан ҳам кўпроқ тиллалар
сақланиб келинмоқда.
Лабини тўқ қизил рангга
бўяшни хуш кўрувчи аёллар
бошқаларга қараганда кўпроқ
кулишади.
«Гиннес» пивоси кўпиги чўкиш
хусусиятига эга. Лекин қолган
барча пиво навларида кўпи ... Читать дальше »

Просмотров: 6518 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

«Бир чимдим туз бир хум асални
бузади” деганларидек, миллати-
мизнинг баъзи ёшлари ўзлигини
унутиб қўйишяпти. Интернет де-
гани рақобат (баҳслар) бозори эма-
ски, қизлар йигитларни, йигитлар
қизларни беадаб сўзлар билан ҳақорат
қилса! Яна улар бир миллатнинг фарзанд-
лари бўлса! Ахборотлар макони бўлмиш
интернет фойдали томони билан эмас,
аксинча «бемаъни тарафдан ёшларни ўз
домига тобора кучлироқ тортиб бормоқда.
Албатта, ўша ёшлар маънавиятини
заҳарлайдиган манбалар ҳам инсон қўли
билан яратилган. Телефон орқали улана-
диган қисқа рақамли «Танишувлар майдо-
ни” (чат) ҳақидаги фикрларимни ҳам жоиз
деб билдим. Мен ҳам ушбу рақамларни
териб, дўстлар орттириш мақсадида ўша
хизматга уландим. У ерга кирдим-у, ёшлар
нима мақсадда у ерга кирганларини ту-
шунолмай қолдим. У ерга кирганларнинг
мақсади дўстлашиш эмас, бир-бири билан ... Читать дальше »

Просмотров: 5237 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

Касбим юзасидан ҳар куни интернетдаги хабар-
лар оқими билан танишиб чиқаман. Тунов куни
ижтимоий сайтлардан бирида тарқатилган бир
хабар эътиборимни тортди. Охиригача ўқиб
чиқдиму бутун вужудимда чумоли ўрмалагандай
бўлди. Хабарда бир неча халқларнинг қай дара-
жада «муҳаббатли экани»ни аниқлаш борасида
сўровнома ўтказилгани, унинг натижаларига
кўра, Қозоғистон энг охирги ўринлардан бирида
туриши эълон қилинган эди...
Хабарни ўқиб, тўғриси, бировларнинг ётоғини
ҳисоб-китоб қилиш, бу ҳақда бутун дунёга жар солиш
қанчалик ўринли бўлишига ҳеч тушунолмадим. Зеро,
бизнинг турмуш тутумимиз муҳаббатни кўча-кўйда
овоза қилиб юришни эмас, ҳамиша қалбнинг энг му-
носиб жойида авайлаб-асрашни, бошқалардан қўриб-
ҳимоялаб яшашни, зарур пайтда пинҳона сақлашни
тақозо этади.
Бизда муҳаббат «Ватан», «она», «оила» каби
сўзлар билан ёнма-ё ... Читать дальше »

Просмотров: 3252 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

Бизлар учрашамиз
(Сўнгги мактуб)
Мен ёлғондунёга силкидим этак,
Билдим, бу дунёнинг доим бири кам.
Куйинма, марварид ёшларингни арт,
Бизлар учрашамиз ҳали, азизам.
Майитим лаҳаддан майсага дўниб
Муздай сағанага ўрмалаган дам —
Сен келсанг наҳорий шудрингга чўмиб,
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Тўлин ой кўксингга солса ғулулар,
Қучса хотиралар аталмиш алам,
Ёноғинг куйдирса иссиқ туйғулар —
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Дарпарда қимирлаб, таниш титроқ сас
Қайгадир чорласа сени дамо-дам,
Дераза қошига келсанг бир нафас —
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Кимда не эътиқод — охир ижобат,
Менинг мазҳабимга қайишсанг сен ҳам,
Чин дунёда васл бўлғай иноят,
Бизлар учрашамиз шунда, азизам.
Мангулик олдда, бу умринг аслида
Фазода бир ёниб ўчган митти шам.
... Читать дальше »

Просмотров: 14313 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТДАН
ТУҒИЛАДИ
Бир ривоятни эшитгандирсиз:
кексайиб қолган отасини чўлнинг
ўртасидаги якка дарахт соясида
қолдириб кетаётган ўғлига қараб
қария кулиб қўяди. Бу кулгининг
маъносини тушунмаган ўғил
сўраганида, бир вақтлар қария
ҳам отасини худди мана шу да-
рахт тагида ташлаб кетганлиги-
ни айтади. Омон-омон замонлар
ўтиб, кун келдики ўзининг ҳам
бошига худди шу қисмат тушга-
нидан кулаётганди у.
Бу ривоятнинг замиридаги
ҳақиқат нечоғлик аён бўлса-
да, баъзида ён-атрофимизда
руй бераётган ана шундай
аччиқ ҳақиқатларни ҳам қабул
қилишга мажбур бўлиб қоламиз.
Муқаддас динимизнинг асоси-
да ҳам бу ҳақда такрор ва та-
крор айтилганига қарамасдан
ота-онани эъзозлаш, кексалар-
ни ҳурмат қилиш сингари юксак
фазилатлардан бебаҳра бўлган
баъзи инсонларнинг ҳамон ора-
мизда борлиги бизни ташвишга
солади.
... Читать дальше »

Просмотров: 3483 | Добавил: agent007 | Дата: 18.07.2014 | Комментарии (0)

Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025 Бесплатный хостинг uCoz