. 04 Июня 2014 - ZAMON маданий-маърифий сайти
дунё ўзбекларининг маданий-маърифий сайти
Суббота, 12.07.2025, 07:03
ГлавнаяРегистрацияВход Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Июнь » 04

                     АНА ХОЛОС!

Кўз олдингизга келтиринг, агар 30 йил олдин манави гапларни айтганингизда, сизни албатта жиннига чиқаришарди:


— Мен тоғда бўламан, телефон қиларсан...


— Бир соатдан бери гапираяпсан, қўлим оғриб кетди..


— Билмасдан “Темир хотин”ни ўчириб юборибман.


— Почтамга киролмаяпман


— Ҳозир сенга ёзиб юбордим, олдингми?


— Расмингни почтамга ташлаб юбор. Дарров кўрай.


— Телефонимни ишхонада қолдириб келибман.


— Гапингни яхши эшитмадим. Антенна йўқолиб кетаяпти.


— Номеримга уч минг ташлаб юбор, илтимос.


— Ҳаммаси қанча бўлади? Шундоқ телефонингда кўпайтириб кўр.


— Папкага бошқа ном бер.


— Ўчиб қолаяпсан,. Зарядка қилиб ол...


(Да ... Читать дальше »

Просмотров: 900 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Саломига яраша


Бектемир акани биласиз-а? Йўқ, дейсизми?! Унда зукко бола ҳақидаги анави латифани-чи? Ҳа ана, биларкансиз. Бўлмаса, бир бошидан гапириб берай. Аслида бу воқеа Бектемир аканинг ҳаётида бўлиб ўтганди. Ўзим гувоҳи бўлганман. Бектемир ака азалдан шўх одам. Болаларнинг жиғига тегиш энг яхши кўрган амали. Айниқса, қўлида китоб тутган болани кўрса савол бериб уни "мот" қилишни ёқтиради. Индамай келади-да, ё қулоғидан тортади, ё бир туртиб кутилмаган савол беради.

Хуллас, теша тегмаган савол билан болани қизартиради-да, “ана кўрдингми, сен ўқиган китоблар бўлмайди, мана биз ўқиганмиз китобнинг зўрини" деб, қаҳ,-қаҳ отиб кулади. Одатда у исмини билса ҳам "хўш Кимжон, бир саволга жавоб бер-чи..." деб |гап бошлайди. Турган гап, "Кимжон" кимлигини англаб олгунча боши қотади.

Ўша куни ҳам шундай бўлди. Бектемир ака бекатда автобус кутиб ўтирганди. Қараса, бир бола келиб бекатдаги ўриндиққа ўтирди-да, йўлга бир ... Читать дальше »

Просмотров: 1186 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (2)

Абдулла АКБАРОВ: «ҚИЗИҚЧИЛИК – ДАРД»


– Абдулла ака, cтолингизда турган улуғ адиб Нодар Думбадзенинг «Абадият қонуни» китобини кўриб, бир-икки савол туғилди. Сизга оғирлик қилмаса...

– Операциялар ўтди – оғирлик ортда қолди...

– «Одам лоақал умрида бир марта оғир дардни бошидан ўтказиши керак экан. Бу нарса унга босиб ўтган йўлларига хотиржам назар ташлаб, ҳаётига холисанилло баҳо бериш имкониятини туғдираркан. Шу маънода касалхона менга беқиёс ёрдам кўрсатди...» деб ёзади адиб.

Анчадан буён касаллик билан олишиб, Думбадзенинг юқоридаги гаплари хаёлингиздан ўтмадими?

– Ёзувчи ҳақ. Атрофингизда ўғилларингиз, қариндош-уруғларингиз, дўсту биродарларингиз турса ҳам касаллик билан сиз барибир яккама-якка қоларкансиз. Одам бутун ҳаётини ипидан-игнасигача ўйлаб оларкан, мушоҳада қиларкан. «Қаерда хато қилдим? Ҳалол яшадимми? Бировни беҳуда ранжитмадимми?» деган ... Читать дальше »

Просмотров: 1744 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Шукуржон ИСЛОМОВ

ЮМОРИСТИК ҲИКОЯЛАР

Асар кимники?

Илгари билими бор илм қилган бўлса, ҳозир шароити бор илмий иш қиляпти, деб ҳисоблайди кўпчилик.

Ҳақиқатан, ҳамёнингиз қаппайган бўлса, ҳар қанақа асарни бир зумда ёзиб берадиганлар сероб.

Лекин мен битта одамни учратганман – уни ҳақиқий китоб титиб, тиришиб ўқиб асар ёзган деб қўрқмай айта оламан. Мана тасаввур қилинг, бирор соҳада бирор нарса ёзмоқчи бўлсангиз, мавзу номини шарт интернетга киритасиз – бир дунё китоб тақдим қилади. Айниқса табиий фан соҳа олимларига қулай бу. Инсофи борлари сал-пал уёқ-буёғини ўзгартириб ёзади. Бир олим ёзган диссертациянинг тескарисини ёзиб яна биттаси олим бўлиб кетибди. Адиб Абдулла Қаҳҳор айтгандек “бўрининг тишига сера кислотасининг таъсири”ю , “бақанинг асаб системаси” бўйича ҳам анча-мунча билимлар тўпланиб қолди.

Лекин у одамни кўпчилик танимайди. Билганлар уни Тахтахўжаев дейишади, аслида Тўхтахўжаев бўлса к ... Читать дальше »

Просмотров: 1523 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Нусрат Раҳмат. Омадсизлик (ҳикоя)

Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон - тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.
Шуларни ҳисобга олиб, жағалвойликларни тоғ ҳам, шаҳар ҳам боқади, дейишга асосимиз бор. Шўролар даврида қишлоқ гоҳида ўрмон хўжалигига, гоҳида колхоз ҳисобига ўтиб турган бўлса ҳамки, тирикчилик тарзи қўшнилардан фарқ қилмаган ҳолда, ички бир қонуният асосида кечди. Бу йиллар давомида қишлоқ ёнбағирликдан, анча пастга тушди, уй ва ҳовлилар сатҳи кенгайди, томлар шиферланди, хуллас, цивилизация деган «меҳмон» дарвозаларни таққиллатмай қолмади-ки, буларни санаб ўтириш ортиқчадир.
Қишлоқ аҳлини узоқ йиллар давомида тоғ боққан - молларини ёнбағирлар ... Читать дальше »

Просмотров: 1326 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Гул бир ён, чаман бир ён. Тўра Сулаймон

ФАХРИЯ

Ассалом, она юрт, тонглар ўлкаси,

Таъриф-тавсифингни йўқ ниҳояси.

Сенга бағишланур муқаддас қўшиқ

Бу—ўзбек элининг ўз мадҳияси.

Кўҳна ота юртим, қадим Туроним,

Ўз бешик, ўз тилим, шавкатим, шаъним.

Етти иқлим ичра тенги топилмас —

Тупроқлари олтин Ўзбекистоним. ... Читать дальше »

Просмотров: 2726 | Добавил: agent007 | Дата: 04.06.2014 | Комментарии (0)

Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025 Бесплатный хостинг uCoz